Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Малака ошириш институтида 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди News

Малака ошириш институтида 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малака ошириш институтида 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирга ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқов, “Бунёдкор” жамоасида анча йиллардан бери ишлаб келаётган Вячеслав Солохо ва машҳур мураббий Равшан Хайдаров меҳмон сифатида иштирок этишди. Бугунги хотира тадбирида асосан “Пахтакор-79” жамоасининг футболчилари ёд олинди. Шунингдек, нафақат ўзбек футболига, балки ўзбек спортининг ривожига катта ҳисса қўшган марҳум спорт арбоби Мираброр Усмонов хотирланди. Учрашув давомида Тўлаган Исоқов афсонавий “Пахтакор-79” жамоаси ҳақида кўплаб қизиқ маълумотларни айтиб ўтдилар.

"Бу жамоа сафида мен ҳам бўлишим мумкин эди. Жамоамиз 8 май куни Тошкентдаги учрашувда ғалаба қозонганди ва шундан сўнг Минскга учиб кетиши лозим эди. Ўша вақтда оёғимда жиддий жароҳат бор эди. Улар Минскга, мен эса Москвага жароҳатимни даволаш учун кетганман. 11 август куни шум хабарни эшитишим билан Тошкентга қайтиб келганман. Бу ҳолатдан шокда эдим, ҳали ҳам бу воқеа бўлганига ишонмасдим. Бу воқеадан сўнг бошқа футбол ўйнай олмадим. 

Доим жамоадошларим кўзимга кўринарди. Шундан сўнг менга “Пахтакор”нинг иккинчи жамоасига мураббий бўлишни таклиф қилишди. Вақт ўтди, “Пахтакор” янги футболчилар орқали қайтадан тузилди. Биринчи учрашувни Ереван жамоасига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи баҳсда эса Тошкентда Тбилисининг “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушди. “Динамо” футболчилари очиқчасига ўша учрашувда мағлуб бўлишларини айтишганди ва улар сўзларида туриб 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Биласизларми? Ўша мавсумда Тбилис жамоаси иккинчи ўринни олишган ва чемпиондан икки очко кам тўплашган эди... “Пахтакор-79” жамоасини доим қалбимизда сақлашимиз керак",-деб фикр билдирди “Пахтакор” афсонаси.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари учун “Пахтакор-79” жамоасининг авиаҳалокатга учраган жойда қад ростлаган манументлар ҳақидаги видео намойиш этилди.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга Равшан Хайдаров, Вячеслав  Солохо ва Асқар Толибжонов жавоб беришди. 



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика