Latest news

10:41Эрлинг Холанд офсайдлар ҳақида фикр билдирди  2 10:12Антуан Гризманн Лионель Мессининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 09:43Роналду кечаги ғалабадан сўнг қисқа фикр билдирди  5 09:20Суперлига. "Насаф" – "Машъал" 1:2  2 09:15Sofascore. Ўсмирлар терма жамоамизнинг биринчи тур қаҳрамони энг паст баҳога лойиқ кўрилди  1 08:47"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  11 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  5 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  19 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  1

Максим Шацких ва ниҳоят "Насаф"ни мағлуб эта оладими? "Насаф" - "Пахтакор" тўқнашувига превью News

Максим Шацких ва ниҳоят "Насаф"ни мағлуб эта оладими? "Насаф" - "Пахтакор" тўқнашувига превью

Суперлига 15-тур ўйинлари давом эттирилади. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" "Пахтакор"ни ўз ўйида қабул қилади.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 52 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 11 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 79 бор ишғол қилган "шерлар" дарвозасидан 48 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 27 тўқнашувда эса "Пахтакор" 9 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган пойтахт клуби ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган. Қаршидаги ўйинлардаги ғалабаларда тарози палласи тенг келиб турибди. Бугун эса икки жамоадан бири устунликни ўз томонига оғдириши мумкин.


Қаршида ўтказилган сўнгги 5 баҳс

15.08.2024. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

07.05.2022. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

10.03.2021."Насаф" - "Пахтакор" 2:3

25.11.2020. "Насаф" - "Пахтакор" 3:0

23.11.2019. "Насаф" - "Пахтакор" 1:2


Сўнгги учрашув

Жамоаларнинг сўнгги тўқнашув уч ой аввал Ўзбекистон Суперкубоги финали баҳсига тўғри келган эди. 29 май куни "Бунёдкор" ўтказилган учрашувда "Насаф" пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида "аждарлар"нинг қўли баланд келган.

Ўзбекистон Суперкубоги

"Пахтакор" – "Насаф" 1:1

29 май. "Бунёдкор" стадиони. 14140 томошабин.

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Голлар: Драган Черан (54-пен, 1:0), Шароф Муҳиддинов (80, 1:1).

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (15. Диёр Ортиқбоев, 86), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 22.Умар Адҳамзода, 31.Муҳаммадали Усмонов (99. Ҳусайн Эргашбоев, 90+2), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (6. Муроджон Раҳматов, 73), 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев (30. Темур Чогадзе, 74), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 73), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (20. Виктор да Сильва, 73), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сидиқов, 83).

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (68).




Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсларда икки жамоа сафида ҳам фаолият юритишга улгурган Драган Черан. Сербиялик легионер сафида 8та гол мавжуд. Черандан кейинги тўпурар эса Игорь Сергеев. "Пахтакор" собиқ ҳужумчиси "Насаф" дарвозасиини 6 маротаба ишғол этган.

8 - Драган Черан

6 - Игорь Сергеев

5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш

4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров

3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.


Четлатишлар

Турнинг марказий учрашувини "Пахтакор"нинг икки нафар футболчиси Абдурауф Бўриев ва Шаҳзод Азмиддиновлар ўтказиб юборади.


Максим Шацких "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпти

2022 йил ёзида "Пахтакор" бош мураббийи сифатида тайинланган Максим Шацких шу кунга қадар "Насаф"га қарши 6 баҳсда иштирок этди. Қизиғи шундаки, Максим Шацких ҳали бирор маротаба "аждарлар"ни мағлуб эта олмаяпти, 6та баҳсда 4та дуранг ва 2та мағлубият.

Эксперт фикри

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санат Шихов бугунги учрашув ҳақида қўйидагича фикр билдирди:

"Турнинг марказий ва бугунги куннинг энг яхши тактик мураббийлари тўқнашуви. Давралар оралиғида "Пахтакор" сезиларли даражада кучайди. "Насаф" ҳам сифатли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Ўйин дуранг билан якунланишини тахмин қиламан. Қандай натижа билан тугаса ҳам қизиқарли қарама-қаршилик бўлиши аниқ. Тахминий ҳисоб 1:1"

Трансферлар

Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалардан сўнг "Пахтакор" ёзги трансферлар ойнасида асосий "овчи"лардан бири бўлди. Олимпия терма жамоаси аъзолари Абдрауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимовлар Париждаги Олимпия ўйинларидан сўнг жамоа сафига келиб қўшилди. Шунингдек, Отабек Жўрақўзиев ва Маҳмуд Маҳамаджановлар ҳам "шерлар" сафига ўтди. Сўнгги мавсумда Бирлашган Араб Амирликларининг "Хорфаккан" клубида тўп тепган ҳимоячи Абдулла Абдуллаев ҳам амалдаги чемпион билан шартнома тузди. Ёзги трансферлар ойнасида "Пахтакор" энг муваффақиятли ҳаридларни амалга оширгани шубҳасиз. Жамоани эса бир нечта ёш футболчилар тарк этди. Аббос Эргашбоев ва Абубакр Ашуровлар "Металлург" жамоасига ижарага берилди. Сунатилла Поёнов эса мавсумнинг иккинчи қисмини "Қўқон-1912" жамоасида ўтказадиган бўлди. Нурлан Ибрагимов ва Тимур Одиловлар эса "Олимпик-МобиУз" жамоасига ўтишди. Ёш футболчи Миркомил Абдураззоқов эса "Олимпик" сафига йўл олди.

"Насаф" жамоаси эса жароҳатланган Алибек Давроновнинг ўрнини босиш учун вариантлар излади. "Сурхон" футболчиси Шоҳжаҳон Султонмуродов ва "Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комиловлар иккинчи даврада "Насаф" сафига ҳаракат қилишади. Асли келиб чиқиши суданлик Валентин Юэл ва сербиялик Стефан Коловичлар энди "Насаф" жамоаси либослари остида ҳаракат қилишади. Ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этган ягона футболчи грузиялик легионер Темур Чогадзе бўлди. Грузиялик футболчис ва клуб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди.



Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика