Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман" News

Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман"

27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.
Режага кўра, ушбу ўйинларнинг бирида терма жамоада кўп йиллар давомида фаолият олиб борган уч нафар футболчи ўзларининг хайрлашув учрашувларини ўтказишади.

Гап Улуғбек Бақоев, Виктор Карпенко ҳамда кўп йиллар давомида терма жамоа етакчиси ва сардори сифатида фаолият юритган Максим Шацких ҳақида бормоқда. Бу борада Миржалол Қосимов билан боғланганимизда ҳам,терма жамоамиз устози маълумотни расман тасдиқлади.

Шундан сўнг, биз айни мавзу юзасидан айни пайтда Украинанинг Говерла клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Максим Шацких билан боғландик. Биз билан суҳбатда Супер Макс унга таклиф бўлганини ва Тошкентга келишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Ҳа, бу мавзуда кеча Миржалол билан телефонда гаплашдик. Таклифни эшитиш жуда ёқимли бўлди. Ҳозир Ватанга бориш тараддудини кўряпмиз. Оила аъзоларимнинг ҳам Тошкентга боришмаганига анча бўлганди. Бу кунни орзиқиб кутяпман. Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоада хайрлашув учрашуви ташкил этиб бераётгани учун ЎФФ раҳбарияти ва шахсан Миржалол Қўшоқовичга миннатдорчилик изҳор қиламан. Тез кунда Тошкентда кўришгунча!, - деди Шацких.   

Демак, терма жамоамиз сафида 34 та гол уриб, ҳозирча рекордчи бўлиб турган Максим Шацких муносиб равишда ўзбек футбол мухлислари билан хайрлашади.

Камолиддин АЛИМОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика