Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади" News

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади"

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда, бизга ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Буни ўйиндан аввал йигитларга уқтиргандик. Афсуски, буни ҳар бир ўйиндан аввал айтишимизга қарамасдан, хоҳиш борлиги кўриняпти, аммо тажовузкорлик йўқ. Ҳужумда тезкор ҳаракат қила олмаяпмиз. Афсуски, шунақа ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб жамоа 2 та зарба берди ва гол уришга эришди. Бизда икки таймда ҳам жуда кап вазиятлар юзага келди, аммо якуний зарбани беришда оқсадик.

- Одил Ҳамробековнинг марказий ҳимояда ўйнатилиши ҳимоядаги муаммолар борлигидан дарак берадими ёки бошқа сабаб борми?

- Муаммо йўқ. Фақат охирги ўйин билан солиштирганда, таркибни ўзгартирмасликка қарор қилдик. Шу холос.

- Учрашув тақдирини ўзгартиришга куч етмай қолгандек туюлмадими?

- Сал олдин айтганимдек, бошидан яхши ўйнашимиз керак эди. Биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда, 2 та гол уришимиз мумкин эди. Яна қайтараман, ҳужумга киряпмиз ва деярли рақиб жарима майдончасига ёриб киряпмиз, бироқ бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Афсуски, бизга ёрқин форвард етишмаяпти. Ўзи тўп қидирадиган, уни қабул қилиб, ичкарига ёриб кирадиган тўққизлик ҳужумчи йўқ.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Четга чиқишни режа қилгандик, аммо шу ерда қоладиган бўлдик. Иш режамиз барбод бўлди. Хуллас, ўз қароргоҳимизда бўламиз. "Қайрат" билан ўртоқлик ўйини бор, шуни ўтказиб қайтамиз. 

- Жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Бу билан анчадан бери шуғулланяпмиз. Янги қон керак, бусиз ривожланиш бўлмайди. 

- Маҳаллий футболчилар харид қилинадими ёки хорижлик?

- Униси ҳам, буниси ҳам. Бу йўналишда анча пайтдан бери иш олиб боряпмиз. Жараён осон эмас. Таркиб албатта кучайтирилади. 

Агар тез-тез янгиликлар қилиб турилмаса, бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бу футболда исботланган.

- Ҳожимат Эркинов қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор..

- Ҳа, музокаралар давом этмоқда. У билан шартнома тузишни хоҳлаймиз, албатта. Эркинов таркибимизни кучайтирган бўларди. Кўрамиз. Барча трансфер янгиликларидан бохабар бўлиб борасиз. Яширадиган нарсамиз йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика