Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  6 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  4 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   30 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади News

Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, сўнгги мавсумни ҳаваскор жамоада ўтказган Максим Шацких 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда Championat нашри эълон қилди. У энди Киевнинг "Динамо" клубининг 1999 йилда туғилган футболчиларига устозлик қилувчи Виталий Косовскийга ёрдамчилик қилади.

"Ҳозирча бошқармайман, шунчаки Виталий Косовскийга ёрдам бераман. Эндигина бу ишни ўргана бошладим. Анчадан бери мураббийлик ҳақида ўйлаётган эдим. Микрожароҳат олиб, футболчиликдан мураббийликка ўтишга қарор қилдим. Ҳозирча ўқиб, тажриба тўплайман.

Жароҳатимда шунчалик оғирки, уни операциясиз даволаб бўлмайди. Бутун фаолиятим давомида бундай шикастланишлар кўп бўлган. Кичик жароҳатлар бўлди, аммо улар операцияларсиз даволанган. Ҳозир таклифлар бўлмаса операция қилдиришдан нима маъно? Агар кутиш керак бўлса, ёзда Осиё трансфер ойнаси очилади. Осиёга боришим мумкин эди. Аммо аниқ таклиф бўлмади. Агар бирор клуб мен билан шартнома имзоламоқчи бўлса, операция қилдирган бўлардим. Футбол ўйнамасам жароҳатим ҳалақит қилмаяпти. Сўнгги вақтларда манежда ўйнадим, қаердадир қандайдир жароҳатлар орттириб олдим" - дейди Шацких.

Шацких олти карра Украина Чемпиони, икки маротаба УПЛ тўпурари ва бир неча марта Ўзбекистонда йил футболчиси бўлган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика