Latest news

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Максим Шацких: "Бугун рақибдан устунроқ эдик" News

Максим Шацких: "Бугун рақибдан устунроқ эдик"

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Менга бугунги учрашув ёқди. "Насаф"га қарши кечадиган учрашувлар ҳар доим қизиқарли кечади. Кўп вазиятлар яратдик, аммо рақиб ҳам кучли жамоа эди. Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Менимча бугун рақибдан яхшироқ ўйнадик ва устунроқ эдик. Ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо ғалабаларимиз ҳали олдинда

- Черан ўйин якунида ажойиб вазиятга эга бўлди. Черанга ўйиндан сўнг нималар дедингиз ва агарда Драганнинг ўрнида бошқа бир ёшроқ футболчи бўлганида унга кўпроқ эътироз билдирар эдингизми?

- Ўша вазиятда голни нишонлан учун югуриб кетаётган эдим. Черандек тажрибали футболчилар бундай вазиятлардан минг фоиз гол уришади. Драган Ҳамдамовга пас бермоқчи эканлигини айтди. Чераннинг вазиятидан олдин ҳам анча хавфли вазиятлар яратгандик. Драганнинг ўрнида ёшроқ футболчи бўлганида ҳам уни урушмас эдим. Ёш футболчилар хатолар орқали тажриба тўплашади ва уларнинг хатога йўл қўйиши табиий ҳол.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси битта ўзгаришга қўл ўрди. Захирасиз ўйнаш қанчалик қийин?

- "Насаф" бугун бешта ўзгаришга қўл урди. Биз эса бор йўғи битта ўзгариш қилдик. Ротация қилиш учун кўпроқ футболчиларимиз бўлганида яхши бўлар эди, аммо бор ҳозирги кунда бор имкониятларимиз шу.

- Жамоанинг асосий ҳимоячилари Азмиддинов ва Ҳамралиевлар қачон сафга қайтишади?

- Бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман. Уларнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Ҳозирги кунда ҳимояда ўйнаётган ёш футболчиларимизга эътирозим йўқ. Улар яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Ротация қилиш учун футболчилар етишмаётганлиги ҳақида гапириб ўтдингиз. Март ойида эса ФИФА кунлари бор ва "Пахтакор" сафидаги футболчилар терма жамоаларга чақирув олиши аниқ. Футболчилар етишмаётганда бир паллада, бор таркиб ҳам терма жамоа йиғинларига кетиши қанчалик қийинчилик туғдиради?

- Бизда нафақат асосий терма жамоа балки олимпия ва ёшлар терма жамоаларига йўл оладиган футболчилар ҳам талайгина. Бор таркиб билан ишлашда давом этамиз. Захирага келадиган бўлсак, бизда бор футболчиларга тажриба керак. Улар тажриба тўплаши учун эса вақт талаб этилади.

- Ёш футболчилар асосий таркибда мунтазам ўйнаши ва етарлича тажриба тўплаши учун тахминан қанча вақт керак деб ўйлайсиз?

- Чемпионат ўйинлари орқали улар тажриба тўплашда давом этишади. Азмиддинов ва Ҳамралиев қайтганидан сўнг, асосий таркибдан жой олиш учун рақобат бошланади. Ҳеч қайси футболчининг асосий таркибдан жой олиши кафолатланмаган. Қанчалик кўпроқ ўйин вақти тақдим этилса, ёш футболчилар кўпроқ тажриба тўплашади. Бундай ҳолатда U21 чемпионатидаги иштирок ҳам катта роль ўйнайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ёш футболчиларимизга тахминан бир ярим йил вақт керак.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика