Latest news

12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  0 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  9 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2

Максим Шацких: "Биз ҳамон пешқадаммиз" News

Максим Шацких: "Биз ҳамон пешқадаммиз"

"Андижон" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Максим Шацких иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

-  Максим Александрович, аввало учрашув тўғрисида фикрларингиз.

-  Нима дейишим мумкин? Голсиз ўйинда ютиб бўлмайди. 

-  Иккита ўйинда ҳам “Пахтакор” “Андижон”ни ютолмади. Бунга нима сабаб?

-  Нима, “Андижон” жамоа эмасми? Рақиб ҳам шаклланган жамоа. Мухлисларнинг далдаси кучли бўлди. Ҳеч нима бўлмади. Биз ҳамон 1-ўринда кетяпмиз. Бизда ўйин борасида муаммолар бор. Яна қайтараман: биз 1-ўринда кетяпмиз. 

-  Нима сабабдан дарвозада Қувватовни эмас, Павлюченкони туширдингиз?

-  Санжар кўп гол ўтказиб юборяпти, буни сабаби шу. Бир-икки марта хато қилди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик. 

-  Сиз мураббий сифатида биринчи марта Андижондасиз. “Бобур Арена” ва мухлислар ҳақида нима деган бўлардингиз?

-  Бундай мухлислар қаршисида ҳатто сафарда ўйнаш ҳам анча ёқимли. Ишқибозлар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Афсуски, биз кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик. 

-  “Пахтакор” ОЧЛда кетма-кет иккита ўйинда ютқазди ва Суперлигада ҳам. Бунга нима сабаб бўляпти?

-  ОЧЛдаги ўйинлар бу ерда аҳамиятсиз. Сиз жадвалга эътибор қаратинг. Биз ҳамон пешқадаммиз.

-  Дастлаб ОЧЛда, кейин бугун мағлубиятга учралди...

-  Нима бўлди, ОЧЛда? Яна қайтараман: жадвалга назар солинг, биз ҳамон 1-ўриндамиз. Осиё Чемпионлар лигасида яна олдимизда 4 та ўйин бор. 

-  Биз “Пахтакор”ни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли ўйинларига мухлислик қиламиз...

-  Барчасини декабрь ойида кўрамиз. Ким қаерда бўлади?! 

-  Сиз “Пахтакор” чемпион бўлишига ишонасизми?

-  Сиз мени ишонмайди деб ўйлаяпсизми? Агар ишонмасам “Пахтакор”да ишламаётган бўлардим. 

-  Чераннинг йўқлиги “Пахтакор” учун катта йўқотишга айланяпти. Бунга фикрингиз қандай?

-  Усиз бизга ҳар бир ўйин йўқотиш бўлмоқда. Жамоа сардори, тўпурар – бундай ўйинчисиз жамоага албатта қийин бўляпти. Унда жароҳат бор. Яқин кунларда у сафимизга қайтади ва тезроқ тузалишини биз ҳам хоҳлаймиз. 

-  “Андижон”дан қанақа ўйин кутгандингиз?

-  Қандай ўйин кутган бўлса, шундай ўйин бўлди. Битта яхши вазият, тўп тепилди ва гол бўлди. Биз эса тўп тепяпмиз, бошқа томонга кетяпти. Биринчи таймда кўп вақт чўзилиши бўлди. Тиббиёт ходимлари майдонга тушди. Лекин шунга қарамай, ҳакам фақат 3 дақиқа вақт қўшиб берди, холос. Нимага бундай ёки бизни секундомерларимиз бошқачамикин? Қандай қилиб 3 дақиқа қўшиб бериш мумкин?


Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика