Latest news

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  1 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  2 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  2 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  3 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  68

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади" News

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ахал" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва футболчи Фарруҳ Сайфиев иштирок этишди.

"Барчага хайрли кун. "Ахал" ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – ҳақиқатан ҳам муносиб рақиб. Ўйинларини таҳлил қилдик – тез ва яхши шаклланган жамоа. Ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади, жамоавий ҳимояланади. Эртага вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Бизга айни пайтда 3 очко зарур", – дейди Максим Шацких.

- Аввалги икки турда "Пахтакор" ҳеч бир жабҳада рақибидан қолишмади. Статистикада ҳам буни кўриш мумкин, лекин якун етишмади. Эртага "Ахал" ҳимоядан ўйинни ташкил қилади. Гол уришдаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Боз устига Черан ўйнамайди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Устунликка эга бўлдик. "Ахал" яхши ҳимояланади ва жуда тезкор қарши ҳужумга ўтади. Очиқ зоналардан фойдалана олади. Биз футболчиларимизнинг кучли тарафларидан фойдаланган ҳолда ўйинни ташкил қилишимиз зарур. Ўйлайманки, эртага ижобий натижага эриша оламиз.

- Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз. Эртага футболчилар жисмоний томонлама ўйинга тайёрми?

- Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. 

"Эртага бизни жуда яхши ўйин кутмоқда. 3 очко жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. "Ахал"нинг ўйинларини кўрдик. Илк турда улар "Ал Файҳа"ни мағлубиятга учратди. Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", – деди Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ахал" учрашуви эртага 19:00 да бошланади. 

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика