Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Максим Шацких: "Абдуқодир Ҳусановда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор" News

Максим Шацких: "Абдуқодир Ҳусановда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор"

​"Пахтакор" президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz сайтига берган интервьюсида Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикрларини билдирди.

- Максим Александрович, Хусанов ҳақида нима дейсиз? "Манчестер дербиси" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячини майдонга туширмади. Сизнингча, Абдуқодир "шаҳарликлар" бошланғич таркибида ўйнай оладими?

- Унинг ўйнамагани ҳеч нарсани англатмайди. Абдуқодир бошланғич таркибда ўйнайди. Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг келажаги эканлигини аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтяпман ва бундан кейин ҳам айтаман. У албатта ўйнайди! Кечирасиз-у, йигит ҳали 21 ёшда. У аллақачон "Манчестер Сити" сафида ишончли ўйинлар кўрсатиб улгурди. Ҳозир инглиз клубида қайта шакллантириш жараёни кетяпти ва бу, менимча, давом этади. Ҳеч кимга сир эмас, ҳамма кўриб турибдики, ҳозирги "Манчестер Сити" ўзининг олдинги даражасида эмас. Шунинг учун жамоада қайта шакллантириш бўлади. Ҳусановни ҳам айнан шу жараёнга таклиф қилишган. Абдуқодир жуда юқори маҳоратга эга футболчи. Шу билан бирга, яхши инсон. Унда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор. Европа майдонларида суперклубда ўйнаш учун барча сифатларга эга. Унинг аввал ўйнаб, кейин ўйинга қўйилмагани оддий ротация. Бу футболда нормал ҳолат.

- Нима бўлмасин, у АПЛ грандида тажриба орттирмоқда!

- Ҳусанов "Манчестер Сити"га киришиб кетди, энди у ердан чиқмайди. Унинг фаолияти энди яхши бўлади. Ҳаммаси ўзига боғлиқ. Абдуқодир руҳан жуда барқарор. Баъзи ҳимоячилар ёки дарвозабонлар хатолардан кейин ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Лекин бу Ҳусановга тегишли эмас! У бу жиҳатдан мутлақо хотиржам ва тушунарсиз ҳис-туйғуларга берилмайди. Бу борада Ҳусановнинг фазилатлари жуда яхши.

- Ҳусановни афсонавий ҳимоячилардан бирига ўхшатса бўладими? Масалан, Пуйоль ёки Пикега?

- Пуёлга ўхшамайди. У эмоциональ жиҳатдан бироз бошқача футболчи. Ҳусанов маданиятли, одобли ва кам гапиради. Эҳтимол, вақт ўтиши ва ёши улғайиши билан бу нарса унда пайдо бўлар. Абдуқодир деярли гапирмайди, жим туриб ўз ишини қилади. 

- Эҳтимол, Пепега ўхшар? Курашчи!

- Эҳтимол. Лекин Пепе улғайганида, тезлиги ва жисмоний ҳолати етарли бўлмай қолганда, шундай бўлди. Шунда у буни бироз бошқача усуллар билан қоплай бошлади. Келинг, Ҳусанов Ҳусановдек бўлсин!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика