Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  1 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим" News

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Coca Cola Суперлига 14-турида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Барчага хайрли кеч. Йигитлар бугунги учрашувни яхши ўтказишди. Жисмоний ва тактик томонлама яхши ўйин ўтказдик. Ҳар доим ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз ва ўзимизни қийнаб қўямиз, лекин бундай хатолардан ҳам сабоқ олишимиз керак. Умумий қилиб айтганда, бугун яхши ўйин ўтказдик ва йигитлар ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман.

- Хамралиев бугун қизил карточка олди, у бир нечта ўйин аввал ҳам қўпол хатога йўл қўйган эди. Уни заҳира ўриндиғида кўришимиз мумкинми?

- У ҳали ёш ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Ёшликда бундай хатолар кўп бўлади. У билан танаффусда гаплашиб олдим ва у ўз хатосини тушунди. Футболчи биринчи навбатда ўз ҳаёлини бир жойга йиғиб олиши керак ва шундан сўнг у майдонда футбол ўйнай олади. Унинг позициясига номзод ўйинчилар ҳам йўқ эмас, бизда муҳими танлов бор ва кейинги учрашувларда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.

- "Пахтакор"нинг ёзги трансферларига баҳо берсангиз.

- Аниқ ва керакли трансферларни амалга оширдик ва режамиз бўйича иш тутдик.

- Файзуллаев жамоани тарк этгани ҳисобга олган ҳолда яна янги трансфер кутишимиз мумкинми?

- Трансфер ойнаси ёпилишига қадар уч кун вақт қолди, бу эса деярли иложсиз дегани. Биз маҳаллий футболчиларни олишимиз мумкин, уларни юз фоиз биламиз ва ўрганганмиз. Легионерлар билан шартнома имзолаш эса энди деярли имконсиз.

- Файзуллаевнинг трансфери ҳақида фикрингиз. Ушбу трансфер кутилмаганда рўй берди

- Тўғрисини айтсам, мен бундай бўлишига тайёр эдим. Аббосни биздан олиб кетган инсонларнинг қандайлигини биламан. Мен Аббос билан сўнги икки кунда беш маротаба гаплашган эдим, лекин фойда бермади. Унга омад тилайман, асосий таркибдан тушиб қолмаса бўлди, у йўл олган чемпионат бошқа даражада ва у ерда ривожланиш деярли иложсиз. Чемпионатнинг даражаси ҳам ўсмайди, чунки у ердаги ўйинлар ҳеч кимга қизиқ эмас. Аббос ўз қарорини қабул қилди ва унинг қарорини биз ҳам қабул қилишимиз керак, унга омад тилайман.

- Янги дарвозабонни жамоага олиб келдингиз. Павлюченко асосий дарвозабон бўладими ёки жамоада иккинчи дарвозабон ролида қоладими?

- Рақобат бўлмаган жойда, ўсиш бўлмайди. Санжар жуда меҳнаткаш йигит, лекин у рақобатни ҳис этмаса ўсишдан тўхтайди. Кўрамиз рақобат энг кучли дарвозабонни аниқлаб беради.

- Файзуллаевга "Пахтакор" бош мураббийи сифатида эмас, собиқ футболчи сифатида нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишини тилаб қоламан. У ақлли ва тезкор футболчи ва у ўзининг кучли томонларини ишга солса, барчаси ўхшайди деб ўйлайман. Футболчи учун энг муҳими ўйин амалиёти ва умид қиламанки Аббоснинг янги клуби уни шунчаки сотиб олгани йўқ.

- Польшалик легионер Кухарчик ҳақида фикрингиз. У ўзининг энг яхши формасида эмас эканлиги кўриниб турибди.

- Адаптация деган нарса бор. У бошқа давлатдан келди, у ерда ҳаёт тарзи, об-хавоси ва инсонлари бошқача. У профессионал ва кейинги ўйинга қадар оптимал формага қириб олишига ишонаман.

- Эркинов каби Файзуллаев ҳам "Пахтакор"га ижара асосида қайтиши мумкинми? 

- Менимча бундай бўлмайди. Янги клуби бекорга уни олиб кетмади. Менимча улар қишгача Аббосни қўйиб юбормаслиги аниқ. Кейин нима бўлади, билмайман тўғриси. Биз Ҳожиматнинг қайтишига ҳам ишонмаётган эдик. Ёш футболчиларга бошқа инсонлар таъсир ўтказишади ва уларни кўп кераксиз нарсаларни ўқтиришади. Нима бўлганда ҳам бу уларнинг қарори.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика