Latest news

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  1 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  9 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

Максим Шацких: "Рақибни пухта ўргандик" News

Максим Шацких: "Рақибни пухта ўргандик"

"Аҳал" ҳамда "Пахтакор" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-тур ўйини олдидан "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч ва меҳмондўстлик учун раҳмат. Мавсум якунига етмоқда, тайёргарликка вақт жуда кўп эмас. Ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд этишни хоҳлаймиз.

"Ахал" яхши савияда ўйнай олади. Рақибни пухта ўргандик ва биринчи беллашувда уларнинг ожиз тарафларини топа олдик. Энди буни яна уддалашга ҳаракат қиламиз. Бизни қийин ва бошқача ўйин кутмоқда. Ўтган йили мавсумни юқори нотада тугатгандик. Буни қайтаришни истаймиз. 

Мен ўйнаган давримдаги юкламаларни ҳозир бериб бўлмайди. Ҳозирги авлод бунга кўникмаган. Футболда айни пайтда ўйлаш ва қарор қабул қилиш тезлиги, индивидуал маҳорат катта аҳамиятга эга. Ҳозир ўйинчилар шу жиҳатларни ўзлаштиришмоқда" - дейди Шацких.


Диёр Холматов: "Рақиб жамоа бизда яхши таассурот қолдирди. Улар Тошкентда жиддий қаршилик қилишга интилишди. Эртага ўз ўйинимизни кўрсатиб, ютишни истаймиз. "Ахал"ни яхши ўргандик.

Жамоада кайфият аъло даражада. Барчамиз ўйинга тайёрмиз. Тошкентга уч очко билан қайтишга уринамиз".

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика