Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  4 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Максим Шацких: 10 ой маошсиз, Ўзбекистон ва мураббийлик курслари ҳақида News

Максим Шацких: 10 ой маошсиз, Ўзбекистон ва мураббийлик курслари ҳақида

Ҳамюртимиз Максим Шацких "Футбол 1" телеканалига "Говерла"даги молиявий ҳолат ҳақида интервью берди.
- "Говерла" футболчиларига сўнгги ойларга пул беришдими?
- Ҳеч нима. Барчаси қандай бўлса шундай давом этмоқда. 10 ойдан буён маош йўқ.

- Мукофот пулларичи?

- Қанақа мукофот пуллари? Бир ярим йил ичида жамоада бу нарса йўқ. Биронта ҳам йўқ. Яна нима ҳақда гапириш мумкин? Киевда "Говерла" раҳбарияти билан учрашмоқчи бўлдим, имкони бўлмади.

- Нестор Иванович биланми?

- Дастлаб Александр Несторович билан, аммо кўриша олмадик. Нима деб ўйлаш ва улар нима деб ўйлаётганларини билмайман. Албатта, қийин. Фақатгина футболга муҳаббат туфайли майдонга тушаяпмиз.

- Қозоғистон ёки Ўзбекистонга кетиб фаолиятингиз охирида пул ишлаб олиш нияти йўқми?

- Ҳозирча бундай режам йўқ. Бу ерда барчаси қониқтимоқда, битта нарсадан ташқари. Умид қиламанки, ижобий томонда ўзгариш бўлади.

- Грозний сизнинг мураббийлик курсларига ўқишни бошлашингизга қандай қаради?

- Буни нимаси ёмон? Футболчиликни дарҳол тугатмоқчи эмасман. Шунчаки параллель тарзда мураббийликка ҳам ўқийман. Эртами кечми бу курсларда ўқишим керак эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика