Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  1 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар News

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар

PUBG ёки тўлиқ номи PlayerUnknownʼs Battlegrounds Mobile (таржимаси – “Номаълум ўйинчиларнинг жанг майдони”) ҳозирда энг оммалашган ўйинлардан бири ҳисобланади,

Охирги бир-икки кун ичида чиққан маълумотларга кўра, PUBG'нинг янгиланган версиясида Аргентина ТЖ сардори ҳамда ПСЖ аъзоси Лионель Мессининг персонажи киритилади. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби ўйин мутасаддилари билан ҳамкорлик йўл қўйилгани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабар берди. PUBG'нинг янги қисми ЖЧ-2022'га аталади ва бўлажак мундиал 20 ноябрдан старт олади.

Месси баҳонасида охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчиларни эслаб ўтамиз.

Неймар ва Погба

“Ювентус” хавбеки Поль Погба ҳамда ПСЖ етакчиларидан бири Неймар “Call of Duty: Modern Warfare 2” шутерида кўриниш беради. Шунингдек, Месси ҳам унда кўриниш бериши кутилмоқда. Ўйиннинг биринчи фасли 16 ноябрда сотувга чиқди ва декабрь ўрталарида унинг навбатдаги қисми киберўйинлар ихлосмандларига тақдим этилиши кутилмоқда.

Конор Макгрегор

UFC юлдузи Конор Макгрегор 2016 йил “Call of Duty: Infinite Warfare” шутерида марслик босқинчи образида гавдаланган. Конор ушбу видеоўйинда нафақат пул учун, балки, уни ўйнашни яхши кўргани учун рол ижро этганини айтганди.

- Кўп йиллардан бери мазкур ўйинга мухлис эдим. 2-3 соат машғулот олиб бориб, уйга югурардим ва ўтириб, “Black Ops 2”ни (2012 йил чиққан) ўйнардим. Яқинларим чақирса ҳам, ўйин мени ўзига тортарди ва тонгга яқин уни тугатардим.

Менга таклиф беришганда эса ўйлаб ўтирмай розилик бердим, деган ирландиялик яккакураш устаси.

Ўйин имкон қадар реал кўринишга эга бўлиши учун Конорнинг ҳаракатлари 3 Д модель ва юз ифодаларини узатувчи махсус сенсорлар билан жиҳозланган кийимда суратга олинган (motion capture).


Шунингдек, Макгрегор 2020 йил ноябрида “Dystopia: Contest of Heroes” мобил ўйини анонсини эълон қилганди.


Криштиану Роналду

2020 йил, 7 декабрда яна бир оммобоп ўйинлардан бири бўлган “Free Fire”нинг Кронос операцияси номли янгиланган версияси тақдим этилади. Унга ўша вақтда “Ювентус”да бўлган Криштиану Роналдунинг персонажи ҳам кирилтилганди. Олинган маълумотларга кўра, бу спортчи ва ўйин мутасаддилари билан тузилган тарихдаги энг катта шартнома бўлган.


Усэйн Болт

Спринт бўйича 8 карра олимпия чемпиони Усэйн Болт FIFA 19 симуляторида карточкага эга бўлди. Унинг тезлиги максимал 99 қилиб кўрсатилган ва бу мазкур ўйин тарихидаги рекорд сифатида қайд этилган. У “Сентрал Кост Маринерс” (Австралия) клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтганди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика