Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Майдонда “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари News

Майдонда “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари

Бугун “Жар” стадионида “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Кўпроқ шоу учрашув кўринишида ўтган мазкур баҳсда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан ўйналди.

Баҳс бошланишидан олдин ўзбек футболи афсоналаридан бири Биродар Абдураимов рамзий маъно сифатида тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб берди. У кишига яна бир футбол фахрийимиз Тўлаган Исоқов шериклик қилди. Қозоғистон элчихонаси вакиллари Биродар Ҳасановичга қимматбаҳо ўзбек ва қозоқ миллий чопонини эсдалик сифатида тақдим этишди. Шундан сўнг ўйин бошланди.

Ўртоқлик мақомидаги учрашувни кўриш учун стадионга кўпчилик мухлислар ташриф буюрди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, собиқ футболчилар маза қилиб футбол ўйнашди. “Пахтакор” фахрийлари сафида Миржалол Қосимов, Улуғбек Рўзимов, Собир Ходиев, Равшан Бозоров, Ёрқин Назаров сингари футболчиларнинг тўп тепгани мухлислар олқишига сабаб бўлди.

Мазкур беллашувда “пахтакорчилар”дан голларни Собир Ходиев, Рустам Дўрмонов, Азамат Абдураимов (2та) рақиб дарвозасига киритишди. “Қайрат” таркибида эса Владимир Вараговский (2та), Сергей Савин ва Алмаз Кульчинбаев голларга муаллифлик қилишди.

Ўртоқлик учрашуви. 17 май. “Жар” стадиони.
“Пахтакор” фахрийлари - “Қайрат” фахрийлари - 4:4
“Пахтакор” фахрийлари:
Анвар Рашидов, Бахтиёр Ашурматов, Улуғбек Рўзимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Собир Ходиев, Андрей Микляев, Нўъмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов, Азамат Абдураимов, Равшан Бозоров, Ёрқин Назаров.
Захирадан тушганлар: Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Мақсудов, Алексей Рошин, Миржалол Қосимов, Илҳом Мўминжонов.
Бош мураббий: Григорий Цейтлин.
“Қайрат” фахрийлари: Ербол Оспанов, Сергей Пасько, Сергей Жуненко, Фанас Салимов, Вахит Маъсутов, Қайрат Айманов, Сергей Савин, Сергей Волгин, Насриддин Хасанов, Аскар Кожабергенов, Артур Омаров.
Захирадан тушганлар: Владимир Вараговский, Алмаз Кульчинбаев, Аскар Кушикбаев, Андрей Ваганов, Нуркин Мазбаев.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика