Latest news

19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  5 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2

МАҲМУД РАҲИМОВНИ ХОТИРЛАБ… News

МАҲМУД РАҲИМОВНИ ХОТИРЛАБ…

"Лестер"ни чемпионлар қаторига қўшиб кетган Вишай Шривадданапрабха энди йўқ. Ҳудди шундай "Динамо"ни чемпионлар қаторида кўришни истаган Маҳмуд Раҳимовни ёд олишга қарор қилди.

Маҳмуд ака Раҳимов 1955 йилнинг 1 июн кунида таваллуд топдилар. Жисмоний тарбия институтида таҳсил олган ва футболчилик фаолиятида асосан иккинчи лига жамоаларида тўп сурган ушбу бўлажак мураббий, миллий футболимиздаги фаолиятининг дастлабки қисмини ташкилотчи сифатида бошлади. Ҳар бир ишга бўлган талабчанлиги ва қатор ижобий хислатлари эвазига Маҳмуд Раҳимов 1996 йилда «Дўстлик» футбол клуби президенти этиб тайинланди. Унинг мураббийликдаги ёрқин фаолиятининг бошланиши 1995-йилга тўғри келади. Ўша йили Маҳмуд Раҳимов Тошкент вилоятининг "Дўстлик" жамоасига бош мураббий  сифатида таклиф этилади ва қисқа вақт ичида жамоани Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирига айлантиради. Бу жамоадаги муваффақиятлари эвазига Раҳимов 1998 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасида жамоа бошлиғи сифатида иш бошлади.


Бир йил ўтиб, миллий терма жамоамизнинг мураббийлик вазифасини ҳам Маҳмуд Раҳимовга топширишди. Мамлакат терма жамоаси мураббийи номи ҳар қанча маъсулиятли бўлмасин, ёш мутахасис дастлабки ўйинларданоқ барчанинг ишончини оқлашга киришди ва унинг қўл остидаги илк мусобақа – Осиё чемпионати саралаш босқичида терма жамоамиз ажойиб натижаларга эришди. Маҳмуд Раҳимов терма жамоада барчаси бўлиб етти учрашувда бош мураббийлик фаолиятини олиб борди ва уларнинг олтитасини ғалаба билан якунлаганди. Биргина ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган учрашувда Таиландданн мағлубиятга учралганди (0:1). Ўртоқлик учрашувларни Самарқандда ўтказган терма жамоамиз ўша баҳсларда Малайзия терма жамоасини йирик 3:0, Озарбайжон футболчилар устидан эса 5:1 ҳисобидаги чиройли ғалабаларга эришишганди. Айнан унинг бош мураббийлиги пайтида терма жамоанинг бугунги кундаги  энг яхши тўпурари Максим Шацких терма жамоадаги дебют учрашувини ўтказади. Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувида ҳозирда Киевнинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси саналган Шацких илк бор кўксида Ўзбекистон терма жамоаси рамзи туширилган футболкада майдонга тушган ва хет-трекка (!) эришганди. Яна бир эътиборли жиҳати Осиё чемпионати саралаш босқичида футболчиларимиз ушбу мураббий бошқарувида илк маротаба сафарда БАА термасини доғда қолдиришганди ва ушбу муваффақият термамизга Ливанда ўтказилган Осиё чемпионатига йўлланма тақдим этганди. Бу ғалабалар кетма-кетлиги Ўзбекистон терма жамоасининг ўз тарихида биринчи маротаба ФИФА рейтингида 55-ўринга кўтарилишига замин яратган эди.





1999 йилда Маҳмуд Раҳимов Самарқанднинг «Динамо» клуби бош мураббийи лавозимига ҳам тайинланди. Унинг олдига жуда мураккаб вазифа турарди. Зеро, самарқандликлар жамоаси 1998 йилда Биринчи лигада иштирок этишган ва бир йил ўтиб яна Олий лигага қайтишган эди. Асосан ёш футболчилардан таркиб топган жамоани қабул қилиб олган Маҳмуд Раҳимов ёшлардаги шижоат ва ўз тажрибасини ишга солиб қисқа фурсат ичида Самарқандда чемпионлик учун даъвогарлик қиладиган клубни барпо этди. Кўҳна шаҳар мухлислари ўша вақтларда «Динамо»нинг ҳар бир ўйинига стадионни тўлдириб ўтиришар, жамоаларини тинмай қўллаб-қувватлашарди. Бунга жавобан Маҳмуд Раҳимов шогирдларим ҳам чиройли ўйин ва ажойиб ғалабалар билан барча самарқандлик ишқибозларга байрам уюштиришарди. Бир сўз билан айтганда, маҳоратли мураббий «Динамо» ва мухлислар ўртасида шундай яқинлик пайдо қилган эдики, футболга ипсиз боғланиб қолган футбол ихлосмандлари Самарқанддаги учрашув бошланишига ҳатто беш соат қолганида ўйингоҳни тўлдириб ўтиришарди. Нафақат Самарқанд, балки қўшни вилоятлардан ҳам юзлаб мухлислар Маҳмуд Раҳимов жамоасининг ўйинидан завқ олиш учун узоқ йўллардан ташриф буюришарди. Ўша йили бутун мавсум давомида чемпионлик учун курашган динамочилар мавсум сўнгидаги омадсизликлари боис ўз тарихларидаги энг яхши натижа тўртинчи ўринни қўлга киритишганди.

Барча мухлисларнинг келаси 2000 йилги футбол мавсумидан умиди жуда катта эди. Терма жамоамиз мухлислари Осиё чемпионатида Ўзбекистон термасининг муваффақиятли ўйинини кутишарди. Шу билан бирга «Динамо» жамоаси мухлислари 2000 йилги чемпионатда Маҳмуд Раҳимов қўл остида самарқандлик футболчиларнинг Ўзбекистон чемпиони номига даъвогарлик қилишларини интиқлик билан кутишарди, тайёрланишарди, бироқ….

1999 йил, 24 декабрь… Янги йил арафасида чоп этилган футбол газеталари саҳифаларида эълон қилинган хабар барча футбол ишқибозларини карахт аҳволга солиб қўйди. Бу хабар қуйдагича эди:
«Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Самарқанднинг «Динамо» клуби бош мураббийи Маҳмуд Раҳимов 24 декабрь сешанба куни Тошкент-Самарқанд автотрассасида автоҳалокатга учради. 44 ёшли мураббийнинг автомашинаси йўлда «КамАЗ» юк ташувчи машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда, нафақат Ўзбекистоннинг балки Осиёнинг энг маҳоратли бўлган футбол мураббийларидан бири воқеа жойида вафот этди» - дея ёзилган эди ўша маъшум хабарларда.




«Ўлимидан кейин энг яхши» номи остида чиққан мақола Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг муваффақиятли фаолият олиб борган, терма жамоамиз учун Максим Шацких деган номларни кашф қилиб берган марҳум мутахассис Маҳмуд Раҳимов ҳақида эди. Зеро, 1999 йил «Осиёнинг энг яхши мураббийи» унвони Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ устози Маҳмуд Раҳимовга берилган эди. Маҳмуд Раҳимов ўлимидан сўнг бундай номга эришган ягона мутахассис саналади. Афсуски унинг ўзи бу эътироф кўрмай кетди. Терма жамоа унинг раҳабарлигида 2000 йилги Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритган, аммо мураббий автоҳалокатга учраб оламдан кўз юмганди. Бешафқат тақдир бу ғалабаларнинг давомли бўлишига йўл қўймади. Қитъа биринчилигига жамоани умуман бошқа бир мутахассис олиб борди ва...омадсиз якун. «Динамо» мухлислари ҳам Маҳмуд Раҳимов қўл остида кўрсатилган натижани бошқа кўра олишмади. Мухлисларнинг умидлари, ниятлари, барча-барчасини Маҳмуд ака ўзлари билан у дунёга олиб кетдилар…

Ҳа, Маҳмуд Раҳимов чиндан ҳам кучли мутахассис эди. Мураббийнинг қисқа фаолияти сўзимизга мисол. Ана шундай мутахассисни унутиб юборишга ҳаққимиз йўқ. Маҳмуд Раҳимов қалбларимизда яшаши керак!


Усмон Ибодов, "Эрудит Спорт"

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика