Маҳмуд Маҳамаджонов "Бунёдкор" билан шартномани узайтирди
14 nov 2023 10:39
News
Маҳмуд Маҳамаджонов "Бунёдкор" билан шартномани узайтирди
"Бугун асосий таркибда тўп тепаётган аксар футболчилар “Бунёдкор” академиясида тарбия топгани барчага маълум. Хусусан, охирги мавсумларда бош жамоанинг етакчиларига айланиб улгурган Расул Йўлдошев, Фаррух Икромов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Умид Султонов кечаги кунимизнинг меваси, “қалдирғочлар”нинг эртаси ҳисобланади.
“Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти жамоа шиори, анъанасига содиқ қолган ҳолда жамоа эртаси бўлган тарбияланувчи билан шартномани узайтирди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси, иқтидорли ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов 2027 йил охиригача “қалдирғочлар” либосида тўп тепади.
Умид қиламизки, Маҳмуд Маҳамаджонов келаси мавсумларда ҳам ҳимоядаги мустаҳкам ўйини билан жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади", - деб ёзади "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments