Latest news

16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  1 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6

Маҳди Али: "Ўйин қизиқ ва оғир ўтди" News

Маҳди Али: "Ўйин қизиқ ва оғир ўтди"

Ўзбекистон - БАА учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб меҳмонлар устози Маҳди Али журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Яна бир бора икки терма жамоани Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин қизиқ ва оғир ўтди. Иккинчи таймда биринчисиникига нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Асосий таркибнинг бир неча ўйинчиларининг йўқлигига қарамай, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой бердик", - дейди Маҳди Али.

- Сиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасига мураббийи сифатида Ўзбекистон ОТЖ жамоасига қарши бир неча маротаба баҳс олиб борган эдингиз. Сиз учун ОТЖ кучли ўйин кўрсатармиди ёки МТЖ? Боиси биз айнан мана шу авлодимизни йўқотиб қўйдик, Тўхтахўжаев ва Нагаевни инобатга олмаганда?
- Афсуски мен бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки бу позицияда эмасман. Ўзимизни терма жамоамиз ҳақида гапирсам, бизда ҳозир 8 нафар футболчи асосий таркибда ҳаракат қиляпти. Ўша жамоангизни ёдга олсам, яхши жамоа эди. Футболчини 23 ёшгача захирада ушлаб ўтиришдан наф йўқ. Улар ўйнайдиган ёшдалар ва майдонга тушишлари керак.

- Техник тактик жиҳатдан ўйин кўнгилдагидек бўлмагандек?

- Бунга майдоннинг бугунги кундаги ҳолати таъсир қилди. Яна бир сабаб, бугун тенг кучли икки терма жамоа баҳс олиб борди. Кўпроқ эса майдон ҳалақит қилди.

- Бугун дуранг бўлди, буни ғалабадек қабул қилдингизми?
- Дуранг ҳам катта меҳнат эвазига қўлга киритилди. Ҳар қандай натижани уни борича қабул қилиш керак. Ўйин аввалида ғалаба қозонган қозонишни мақсад қилсакда, борига шукр қилиш керак. Аҳмедов ва Ҳайдаров марказни биринчи бўлимда бизга бермадилар. Иккинчи бўлимда эса тактикамизни бироз ўзгартирдик.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика