Latest news

08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  2 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6

Маҳди Али: "Эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Маҳди Али: "Эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз"

ОК-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашувидан олдин бугун иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб меҳмонлар устози Маҳди Али ва ҳимоячи Волид Аббос журналистлар саволларига жавоб беришди.

"Аввало икки жамоани ҳам муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Биз ва Ўзбекистон гуруҳда бунга ҳақли эдик. Эртанги баҳс икки жамоа Осиё Кубоги йўлланмасини ҳақли равишда қўлга киритганлигини исботлай олади. Ўз навбатида биз ҳам буни исботлаш ниятидамиз. Сўнгги бир ярим йилда қайд этган натижаларимизни давом эттириш учун ҳам эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз. Гарчанд асосий таркиб футболчилар билан Тошкентга келмаган бўлсакда, бу таркибимиз кучсиз дегани эмас. Бу менга захира футболчиларини синаб олиш имкониятини беради", - деб гап бошлади Маҳди Али.

"Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр. Биз майдонга ғалаба учун тушамиз", - дейди Волид Аббос.

- Бу таркиб 2018 йил пойдеворими?
- Қўл остимдаги 80% футболчи осиё Кубогида иштирок этадилар. Мен бу йигитлар билан ёшлигидан бошлаб ишлаганман ва улар кўплаб мусобақаларда иштирок этдилар. Айнан улар орқали БАА терма жамоасини шакллантиряпмиз.

- Гуруҳдаги биринчи учрашувни эслаган ҳолда эртанги ўйинга нима дейсиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қатор ўзгаришлар бўлган. Яъни терма жамоада ёшлар кўпайди. Бизда мавсум қизиган пайти, Ўзбекистонда эса энди бошланди. Биринчи ўйинга келсак, унда Ўзбекистон ЖЧ саралашида ҳам қатнашаётган эди. Шунинг учун уларга бироз қийин бўлган, ўз навбатида бизга ҳам. Чунки вакилларингизга қарши тўп тепиш осон эмас.

- Эртанги ўйинда "Жар"даги тактикангизни кўрамизми?
- Мен ҳар бир ўйинга ҳар хил тактика танлайман. Тўғри ўйин фалсафамиз тўлиқ ўзгариб кетмайди. Аммо қўл остимдаги шогирдларимнинг имкониятларидан келиб чиқиб ўйин услубимизни ўзгартира оламиз.

- Бу ўйинда икки жамоа ҳам ўз олдига қўйган вазифани уддалаб бўлди. Шогирдларингизда ўйинга қандай шижоат уйғота оласиз?
- Шунинг учун ҳам таркибга 4 нафар янги футболчини таклиф қилганман. Айнан уларнинг шижоати бизга қўл келиши керак. Биз Осиёни топ жамоалари қаторидан жой олишни истаяпмиз. Буни футболчиларимиз яхши тушуниб турибдилар. Рейтингда кўтарилишдан асосий мақсадимиз, ФИФА рейтингидаги балларингиз катта роль ўйнайди.

- Сўнгги йилларда терма жамоани бир услубда олиб бориш билан бирга, доимий равишда ёшартириб келяпсиз. Ҳамма терма жамоа ҳам бу йўлдан бора олмайди. Бу борадаги иш услубингиз қандай?
- Бу жамоадаги футболчилар билан бирга 2004 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келяпман. Бизни бир оиламиз десак ҳам бўлаверади. Бугун ўша қилинган меҳнатни самарасини кўряпмиз. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларда иштирок этадиган футболчиларимизни иқтидорига қараб сақлаб қола олдик. Бизнинг футболчиларимиз Осиё жамоалари истагидаги ЖЧдан ташқари барча мусобақаларда қатнашдик.

Муваффақият қозониш учун Сизда аниқ ва тиниқ дастурингиз бўлиши керак. Унда ҳеч қандай кичик деталлар ҳам назардан четда қолмасин. Бу эса муваффақият гарови. Дастурни жиддий назорат қиладиган киши ҳам зарур. Ҳар бир вазифаини босқичма-босқич амалга ошириб бориш ва аввалги босқичда йўлга қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика