Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Магуайрнинг қулаши: футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячидан мемлар қиролигача News

Магуайрнинг қулаши: футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячидан мемлар қиролигача

Харри Магуайр — энг кўп тилга олинадиган инглиз футболчиларидан бири.

Бироқ у ҳақда асосан салбий фикрлар айтилади. “Манчестер Юнайтед” ҳимоячисини МЮ мухлислари, бошқа мухлислар, “Манчестер Юнайтед” афсоналари ва телевидение мутахассислари ҳам муҳокама қилишади. Уларнинг барчаси футболчининг ўрни “қизил иблислар” сафида эмаслигини, ўйинларининг савияси эса аввалгидан анча паст эканлиги ҳақида гапиришмоқда.

Магуайр “Лестер”да сифатли ҳимоячи эди, шунинг учун “Манчестер Юнайтед” унга асосий ҳимоячи сифатида қаради. 2019 йилнинг ёзида манкунианликлар футболчини жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Уле Гуннар Сульшернинг илтимосига кўра сотиб олганди. Трансфер суммаси 87 миллион еврони ташкил қилди. Англиялик тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланди.

Сульшер Магуайрнинг трансферидан хурсанд эди. Мутахассис англияликни нафақат юқори савияли ҳимоячи, балки жамоа етакчиси деб ҳисоблади. Биринчи мавсумдаёқ норвегиялик янги келган ҳимоячини жамоа сардорига айлантирди. Мураббийнинг футболчига бўлган ишончи чексиз эди. Атиги олти ой ичида Магуайр дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси ва Европанинг энг нуфузли клубларидан бирининг етакчисига айланди. Харри бошида катта босимда эди, у бу нарсаларни қабул қилиб олиши учун маълум муддат керак эди, бироқ жамоа бош мураббийининг ишончи туфайли, у унчалик қийинчиликка учрамади.

Дастлабки икки мавсумда Харри АПЛда жами 72 та ўйин ўтказди. “Манчестер Юнайтед” ушбу мавсумларда 3 ва 2-ўринларни эгаллади. Умуман олганда, бу яхши кўрсаткич эди. 2021/22 йилги мавсумда Магуайр жавобгар бўлган ҳимоядаги ўйин туфайли ҳам вазият ёмонлаша бошлади. Аввалига “Юнайтед” “Лестер”дан 4 та, кейин “Ливерпул”дан 5 та гол ўтказиб юборди. 2021 йилнинг 20 ноябрь куни манкунианликлар “Уотфорд”га мағлуб бўлиб, яна 4 та гол ўтказиб юборишди. Бу ўйин Сульшер учун “Манчестер Юнайтед” бошчилигидаги сўнггиси бўлди ва жамоа сардори учун ёмон кунларнинг бошланиши эди.

Ўша пайтдан бошлаб Магуайр кўпроқ хато қила бошлади ва шерикларининг ишончини йўқотди. Айрим ўйинчилар сардорнинг ўйинидан норозилигини очиқ билдира бошлади. Маркос Рохонинг таъкидлашича, Харри майдонга фақат трансфер нархи туфайли тушарди. Ўша мавсум охирида манкунианликлар “Манчестер Сити”, “Ливерпул” ва “Брайтон”дан 4 тадан, “Арсенал”дан эса 3 тадан гол ўтказиб юборишди.



2022 йилда сардорнинг келажаги борасидаги саволларга янги бош мураббийи Эрик тен Хаг жавоб берди. Янги мутахассис Харрини жамоа етакчиси сифатида кўришини маълум қилди. Гарри ҳақиқатан ҳам мавсумни одатдагидек асосий таркибда бошлади. Лекин бу фақат дастлабки 2 ўйингача етди. Манчестерликлар ушбу учрашувларнинг бирида “Брайтон”дан 4 та гол қабул қилиб олди.

Шундан сўнг Харри Магуайр 3 та ўйинни захирада ўтказди, тўртинчисида эса 10 дақиқа ҳаракат қилди. “Юнайтед” ушбу 4 учрашувда ғалаба қозонди, жумладан, “Ливерпул” ва “Арсенал”ни мағлуб этди. Шу билан бирга манкунианликлар ўз дарвозаларидан атиги 2 та гол ўтказиб юборишди. Кейин Харри жароҳати туфайли сафдан чиқди, шундан сўнг Лисандро Мартинез унинг жойини тўлиқ эгаллади. Ўтган мавсум Магуайр учун омадсиз ўтди. Футболчи 8 марта асосий таркибда майдонга тушган, 8 марта захирада майдонга тушган ва 15 та ўйинда захирада қолдирилган.

Сўнгги 2 йил давомида Харри мутахассислар томонидан жиддий танқид қилинди ва мухлислар уни тобора кўпроқ гапиришмоқда. Магуайр учун сўнгги зарба тен Хагнинг ундан сардорлик боғичини олиб ташлагани бўлди. 

Кўриниб турибдики, Харри жиддий руҳий тушкунликка тушган. “Манчестер Юнайтед”да уни ҳеч ким қўллаб қувватламай қўйди. Футболчини ҳеч ким клубдан ҳайдамаяпти, бироқ унга ўйин амалиёти керак. Тен Хаг янги мавсумда марказий ҳимоянинг асосий жуфтлиги Мартинес ва Рафаэл Варан бўлишини маълум қилди. Мутахассис, агар у кетишга қарор қилса, унинг қарорини ҳурмат қилишини маълум қилди. 

Магуайрнинг потенциал трансферига унинг юқори маоши тўсқинлик қилмоқда. Қолаверса, футболчи учун катта пул сарфлаган “Юнайтед”нинг талаблари жуда катта. “Вест Хем” ва “Эвертон” ҳимоячи билан шартнома имзолашдан манфаатдор, бироқ улар бари бир манкунианликларнинг талабларини бажара олишмаяпти. Ҳимоячи амалдаги жамоасига ортиқчалик, бошқаларга қимматлик қилмоқда. Вазият барча томонлар учун муаммоли бўлиб қолмоқда. Трансфер бозорига деярли 2 ҳафта қолди ва ҳимоячининг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика