Магуайр: "Ушбу мавсум совринлар қўлга киритишимиз шарт"
07 aug 2022 13:53
News
Магуайр: "Ушбу мавсум совринлар қўлга киритишимиз шарт"
"Совринлар олиш - "Манчестер Юнайтед" учун асосий мақсад. Ўтган мавсумдагига қараганда буниси яхшироқ ўтади. Чунки биз ўтган давр мобайнида яхши ривожланиш жараёнини ўтказдик.
Ўтган мавсумдаги натижалар клуб учун қабул қилиб бўлмас даражада эди. Кубок турнирларини жуда эрта тарк этдик ва мухлислар бизни интиқиб кутадиган даражада ўйнамадик. Биз ушбу мавсумда катта турнирларда узоқ вақт ўйнашимиз жуда муҳим. Чунки мартдан буён катта турнирларда ўйнамадик, муҳим баҳсларда иштирок этмадик.
Сўнгги 3-4 ой давомида фақатгина дам олиш кунлари ўйнаяпмиз. "Манчестер Юнайтед" бунга кўникмаган. Бундай бўлмаслиги керак. Чемпионатда ёмон ўйнадик, кубокларда ёмон қатнашдик. Ушбу мавсумда барчаси яхши бўлишини истаймиз.
Исталган пайтда баҳона топса бўлади. Бироқ доимо ўзлигимизга тўғри баҳо беришимиз керак. Ҳеч ким яхши мавсум ўтказмади ва яхши ўйинларни мухлисларга кўрсатмади", - деди Магуайр.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments