Мағлубиятдан кейин Россия термаси ҳимоячиси футболдаги фаолиятини якунлади
08 jul 2018 10:59
News
Мағлубиятдан кейин Россия термаси ҳимоячиси футболдаги фаолиятини якунлади
ЖЧнинг чорак финалида Хорватия термасига мағлуб бўлганидан кейин Россия термаси ҳимоячиси Сергей Игнашевич футболдаги фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.
"Мана, тамом. Нималар бўлганини тушунтириш жуда ҳам қийин... WhatsApp ва Инстаграмда тинимсиз хабарлар келмоқда. Илиқ сўзлар учун раҳмат айтаман. Барчага Раҳмат!
Шундай юқори нотада футболдаги фаолиятимни якунлаяпман! Бу терманинг бир бўлаги бўлганимдан, 20 йил футбол мамлакатида яшаганимдан хурсандман! ЦСКАнинг мухлисларига алоҳида ташаккур! Бу улуғвор ов бўлди.
Барчангизни хурмат қиламан. Сергей Игнашевич", - деб ёзади футболчи.
Link :
Source : instagram.com/sergeyignashevich
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments