Latest news

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  18 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Мадрид рамзи 70 ёшга тўлди. "Сантьяго Бернабеу" ҳақида News

Мадрид рамзи 70 ёшга тўлди. "Сантьяго Бернабеу" ҳақида

Бугун Испания гранди "Реал" стадиони "Сантьяго Бернабеу" ўзининг 70 ёшини қарши олди.

70 йил олдин (1947 йил) айнан шу куни ушбу аренанинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

1940 йилларнинг ўрталарида "Чамартин" стадиони "Реал"га торлик қилиб қолди.

1944 йилнинг 22 июнь куни банк Сантьяго Бернабеу ва Рафаэль Сальгадога эски арена олдидан ер харид қилиш учун кредит ажратди. Ўша йилнинг 5 сентябрь куни эса янги стадионнинг макет ва лойиҳалари тақдим этилди. 27 октябрда эса қурилиш ишлари бошланди. "Сантьяго Бернабеу" бор-йўғи 1,7 млн. евро эвазига барпо этилган.

1947 йилда очилган стадионинг номи "Нуэво Чамартин" ("Янги Чамартин") эди. "Реал" ушбу аренадаги илк ўйинда Португалиянинг "Белененсиша" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Янги иншоотдаги илк голни Сабино Баринага урди. Аввалига ушбу стадион ўз бағрига 75145 мухлисни сиғдира оларди. Ҳозир эса 81 мингдан ортиқ футбол шинавандаси "Сантьяго Бернабеу"да севимли жамоасининг ўйинларини бемалол томоша қилиши мумкин. 1955 йилда "Нуэво Чамартин" стадиони номи клуб собиқ футболчиси ва президентига атаб "Сантьяго Бернабеу" деб ўзгартирилди.

Ҳозиргача ушбу аренада 8та финал ўтказилган ва уларнинг 3тасида "Реал" иштирок этган.

1957 — Европа Чемпионлари Кубоги финали («Реал» — «Фиорентина» — 2:0)
1964 — Европа чемпионати финали (Испания — СССР — 2:1)
1969 — Европа Чемпионлари Кубоги финали («Милан» — «Аякс» — 4:1)
1980 — Европа Чемпионлари Кубоги финали («Ноттингем Форест» — «Гамбург» — 1:0)
1982 — Жаҳон чемпионати финали (Италия — ФРГ — 3:1)
1985 — УЕФА Кубоги финали («Реал» — «Видеотон» — 1:0)
1986 — УЕФА Кубоги финали («Реал» — «Кёльн» — 5:1)
2010 — УЕФА Чемпионлар лигаси («Бавария» — «Интер» — 0:2)

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика