Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  101 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Мадрид дербиси олдидан News

Мадрид дербиси олдидан

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да Испания примеросининг 26-туридан ўрин олган марказий ўйин бошланади.
Чемпионатда учинчи ўринда бораётган "Атлетико" ўз майдонида пешқадам "Реал"ни қабул қилади. Баҳс жуда қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида Диего Костанинг урган голи "Атлетико"га уч очко келтирганди. Карло Анчелотти шогирдлари "Барселона" ва "Атлетико" билан ўртадаги фарқни оширишга ҳаракат қилишлари аниқ.

Тўпурарлар пойгасида 22та гол урган Роналду биринчи, ундан битта кам тўп киритган Диего Коста иккинчи ўринда бормоқда.



«Атлетико» – «Реал Мадрид»
2 март 2014. 21:00 (Тошкент)
"Висенте Кальдерон" стадиони
Бош ҳакам: Карлос Дельгадо Феррейро
Ёрдамчи ҳакамлар: Айтор Риос Перес, Андони Уэрга Серменьо
Захира ҳаками: Карлос Лопес Лопес



Тахминий таркиблар:
"Атлетико"
: Тибо Куртуа, Диего Годин, Хуанфран, Миранда, Филипе Луис, Арда Туран, Габи Фернандес, Марио Суарес, Коке, Диего Коста, Давид Вилья.
Жароҳат олганлар: Хави Манкильо, Тиагу Мендеш

"Реал":
Диего Лопес, Марсело, Даниеэль Карвахаль, Пепе, Серхио Рамос, Гарет Бэйл, Хаби Алонсо, Лука Модрич, Анхель Ди Мария, Криштиану Роналду, Карим Бензема.
Жароҳат олганлар: Сами Хедира



Статистика
Бу икки клуб Испания чемпионатлари тарихида 153 марта тўқнаш келишган. "Реал" 85 марта ғалаба қозонган, "Атлетико" 36 бор зафар қучган. Қолган 32та баҳс дуранг ҳисобида тугаган. "Реал" 277та гол урган ва 203 бор тўп ўтказиб юборган.

"Атлетико" ўз майдонида охирги марта "Реал"ни 1999 йилда мағлуб этган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 12та ўйинда "матрасчилар" 2 бор дуранг ўйнаган ва 10 марта имкониятни бой берган.

Талаб истакларга биноан ўйиннинг матнли трансляциясини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика