Latest news

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  0 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  23 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди" News

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди"

Жанубий Кореяда йиғин ташкил этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидагича фикр билдириб ўтди:


- Биз бир ҳафта давомида Кореяда йиғин ўтказдик ва ушбу юрт олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ҳар икки ўйин ҳам биз учун жуда ҳам фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро Жанубий Корея олимпия терма жамоаси қитъадаги етакчилардан бири саналади. Бундай рақиб билан ўйинда бизда қайси чизиқларда камчилик бор эканини кўриб олиш мумкин.

Бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни бироз бўш ўтказдик. Кам қулай вазиятлар юзага келди ва қолаверса, кўплаб вазиятларда кутилмаган хатоларга йўл қўйилди. Лекин иккинчи бўлимни анча ишончли тарзда ўтказа олдик. Тўп назоратини қўлга олиб, рақибни босим остида ушлашга интилдик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳам фаол ҳаракат қилдик. Якунда эса ўйинни фойдамизга ҳал этишнинг уддасидан чиқдик.

Ҳали олдинда Осиё чемпионатига қадар 3 ой вақт мавжуд. Келаси ойларда ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Қитъа биринчилигига юқори даражада тайёргарлик олиб боришга уринамиз, - дея ўз фикрларини билдирди тажрибали мутахассис.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика