Latest news

17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  0 17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  44 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  11

Лёв: "Германияни энг оғир чорак финал кутиб турибди" News

Лёв: "Германияни энг оғир чорак финал кутиб турибди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Словакияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Турнир бошида мусобақа ритмига тушиш борасида муаммолар мавжуд эди. Гуруҳ босқичида тактик курашлар кўп бўлди. Гуруҳдаги рақибларимизга паст баҳо бериш тўғри эмас. Еврода устунлик қилишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Барча жамоалар бизга қаршилик кўрсатишга уринди.

Боатенг ва Хедирада сариқ карточка бор эди, шу сабабли уларни алмаштирдим. Гомес ҳозир яхши формада, икки учрашувда иккита гол урди ва унинг машғулотлардаги ишлашидан кўнглим тўқ. У ўзига ишонади.

Италия ҳимояда жуда кучли, аммо сўнгги учрашувларда ҳужумдаги ҳаракатлар ҳам муваффақиятли якун топмоқда. Испанияликлар аксинча, ўзларининг кучли ҳужуми билан машҳур. Иккала рақиб ҳам Евро етакчиларидан ҳисобланади, уларнинг қай бири бизга қарши ўйнамасин, бу биз учун катта имтихон бўлади. Германияни энг оғир чорак финал кутиб турибди" - дейди Лёв.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика