Ляказетт "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олди
31 jan 2021 11:28
News
Ляказетт "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олди
"Арсенал" форварди Александр Ляказетт АПЛ 21-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" (0:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.
Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр билан муваффақиятсиз тарзда тўқнашиб кетди. Ляказеттнинг ўрнига майдонга Эдди Нкетиа тушди.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ляказетт "Арсенал"га 2017 йилда "Лион"дан 53 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчининг "тўпчилар" билан тузган шартномаси яна 1,5 йилга амал қилади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments