Лутфулла Тўраев: "Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана ололмадик"
04 mar 2018 20:11
News
![](https://championat.asia/upload/storage/310923_original.jpg)
![](/upload/storage/310923_220.jpg)
Лутфулла Тўраев: "Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана ололмадик"
Кеча Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг 1-тур учрашувини Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди, 1:1. Қизиқарли кечган ўйиндан сўнг АГМК футболчиси Лутфулла Тўраев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Чемпионатдаги биринчи учрашувни "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтказдик. Ушбу баҳс жуда ҳам қийин бўлди. Ушбу ўйинга аъло даражада тайёргарлик кўрган эдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб яна гол уришимиз учун 3та қулай вазият яратгандик, афсуски бундан унумли фойдалана ололмадик. Бу баҳсни эсимиздан чиқариб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Бунёдкор"га қарши учрашувга ҳимоявий ўйин кўрсатиб, қарши ҳужумга ўтиш тактикасини танлаган эдик", - дейди Лутфулла Тўраев
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments