Лутфулла Тўраев: "Малайзияда 3-4 йил қолмоқчиман"
29 dec 2015 11:07
News
Лутфулла Тўраев: "Малайзияда 3-4 йил қолмоқчиман"
Футболчи "Футбол Экспресс" газетаси мухбири билан суҳбатда айнан нима учун Малайзияга кўчиб ўтишга қарор қилганини маълум қилди.
- Кейинги фаолиятимни Малайзияда ўтказишим ҳақидаги хабарлар рост. Бундан 10 кун олдин у ерга бориб "Фельда Юнайтед" жамоаси билан танишдим. Тиббий кўрикдан ўтганимдан кейин бир йиллик шартномага имзо чекиб қайтдим.
- Малайзия клубига ўтишимнинг айтарли жиддий сабаби йўқ. Биласиз, фаолиятимни "Машъал"да бошлаганман. Кейин "Насаф"да, "Бунёдкор"да ўйнагандим. Охири "Локомотив" шарафини ҳимоя қилдим. Фаолиятим давомида Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ва ОФК кубогини ютдим. Кейинги йил 28 ёшга тўламан. Шу боис омадимни хорижда синаб кўришни хоҳладим. Ҳозирча "Фельда Юнайтед" билан 1 йиллик шартнома туздим. Агар ҳамма ишлар яхши кечса, Малайзияда яна 3-4 йил қолмоқчиман, - дейди Лутфулла Тўраев.
Comments