Latest news

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:1 (матнли трансляция)  18 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  23 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  44 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Лутфулла Тўраев: "Иккинчи бўлимда ўзимиз истаган футболни намойиш этдик" News

Лутфулла Тўраев: "Иккинчи бўлимда ўзимиз истаган футболни намойиш этдик"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" — "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Лутфулла Тўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур беллашув қийин бўлишини олдиндан билардик. Шундан келиб чиқиб, баҳсга астойдил тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим бироз қийин кечди. Танаффусдан кейин ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Ўзимиз истаган футболни намойиш қилдик.

"Динамо" билан беллашувда жамоамиз мурабийлар штаби берган кўрсатмаларини тўғри бажардик. Бу эса ғалаба қозонишимизга сабаб бўлди. Жамоамизнинг барча футболчиларида ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди ва йигитлар охиригача курашишди.

Дарҳақиқат, мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Ўйлашимча, "Нефтчи"ни олдинги омадсизлигида жамоани янги тузилгани ва футболчилар бир-бирини тушуниб кетишларига вақт керак бўлгани сабаб дея оламан.

Суперлигада қолиш учун биз олдимизда турган қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Биз футболчилар мухлисларимизни қувонтириш учун ҳам ҳар бир баҳсда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Тўғрисини айтсам, биринчи даврани жароҳат билан ўтказдим. Оёғим сингани сабабли жамоага ёрдам бера олмадим. Худога шукрки, ҳозирда ҳаммаси жойида ва ўзимни яхши ҳис қиляпман", - деди Лутфулла Тўраев. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика