Latest news

11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  0 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  0 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  6 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  6 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  134

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим» News

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»

Олий лиганинг 2017-йилги мавсумида пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси 7-ўрин билан кифояланди.

Ушбу жамоа ҳақида сўз очганимиз бежиз эмас. Бугунги суҳбатдошимиз – олмалиқликлар сардори Лутфулла Тўраев.

- Лутфулла, Қўқондаги муваффақиятнинг бош омили нимада?

- Ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилдик ва меҳнатларимиз зое кетмади. Сўнгги ўйин олдидан машғулотларда астойдил ишлагандик. «Қўқон-1912»га қарши кечган биринчи даврадаги ўйинда ҳисоб очилмаганди. Охирги турдаги ғалаба эвазига чемпионатни 7-ўринда якунладик. Агар Олмалиқдаги учрашувда «Нефтчи»ни мағлуб этганимизда, мавсумни кучли бешликда якунлаган бўлардик.

- «Олмалиқ» иккинчи даврани омадсиз ўтказди. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Албатта, кутмагандим. Ўз уйимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Айниқса, «Нефтчи»га ютқазганимиз ҳаммасидан ошиб тушди. Қолаверса, омадсизлик ҳам бизга панд берди.

- Ҳаммасига омадсизлик сабабмикан?

- Ундай эмас. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни айрим ўйинларда амалга ошира олмадик. Бу ҳам асосий омиллардан бири.

- Чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда ПФЛ қабул қилган қарор таъсир қилмадими?

- Йўқ. Биз сўнгги бешта учрашувнинг учтасида ғалаба қозониб, бирида дуранг ўйнадик. Аксинча, сўнгги ўйинлардаги муваффақиятли иштирок сабаб турнир жадвалида кўтарилишга эришдик.

- Олий лигада 12та клуб қолишига муносабатингиз қандай?

- Малайзияда ҳам жамоалар сони 12тани ташкил қилади. Фақат мен тўп сурган чемпионатда икки даврали тизимда ўйналади. Шунингдек, яна иккита кубок мусобақаси ҳам бор.

Бевосита ўзимизнинг чемпионатга тўхталсам, қуйи ўринларни эгаллаб турган жамоаларга анча қийин бўлади. Агар янги тизим ўзбек футболи ривожига ишласа, бундан кўпчилик қатори мен ҳам хурсанд бўлардим.

- Қуйи дивизион ҳамда ёшлар лигасида футболчиларнинг ёшига чегара қўйилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Тайинли фикр айтолмайман. Бу янгилик ўзини қанчалик оқлашини вақт кўрсатади.

- Бундан аввал Малайзия чемпионатида ўйнагандингиз. Ватанга қайтгач, Ўзбекистон биринчилигида қандайдир ўзгариш сездингизми?

- Йўқ, ҳаммаси ўша-ўша! Сезиларли ўзгаришларни кўрмадим.

- Собиқ жамоангиз «Локомотив» икки карра мамлакат чемпиони бўлди. Футболчиларни табриклашга улгурдингизми? Биринчи навбатда кимга қўнғироқ қилдингиз?

- Тўғриси, ҳали ҳеч ким билан боғланмадим. Лекин «Локомотив» учун хурсанд бўлдим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- «Олмалиқ» билан шартномам 30 декабрь куни якунланади. Ҳозир бир нарса дея олмайман. Малайзия клубларидан таклиф тушса, кетишим аниқ. Ҳар ҳолда, анча пайт ушбу мамлакат чемпионатида ўйнадим. Ўзимни у ерда легионер футболчидек ҳис қилмайман.

- Олий лигамиз жамоаларидан таклифлар тушмаяптими?

- Иккита аниқ таклифим бор. Ҳозир қарор қабул қилишга шошилмайман. Мавсум якунланди ва асосий эътиборимни ҳордиқ чиқаришга қаратаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди  "Интерфутбол" газетаси

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика