Latest news

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

Лукаку "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди + ФОТО News

Лукаку "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди + ФОТО

АПЛ 6-туридан ўрин олган "Саутгемптон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув бошланди.

Учрашувни шу ерда матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.




АПЛ, 6-тур
23.09.2017
"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" 0:1

Гол: Р.Лукаку 20

"Саутгемптон": Фрэйзер Форстер, Седрик Соареш (Жеймс Уорд-Проус, 83), Худт, Мая Йошида, Райян Бертранд, Лемина, Ореол Ромеу, Душан Тадич, Дэвис (Маноло Габбиадини, 73), Натан Рэдмонд, Шейн Лонг (Чарли Остин, 83).

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Фил Жонс, Эшли Янг, Неманья Матич, Маруан Феллайни, Хуан Мата (Андер Эррера, 63), Генрих Мхитарян (Крис Смоллинг, 75), Маркус Рэшфорд (Дейли Блинд, 90+3), Ромелу Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Ш.Лонг 38 - Э.Янг 43, А.Валенсия 70, Р.Лукаку 82, А.Эррера 88




Учрашув якунланди, МЮ мавсумдаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди.

90+4 - Бош ҳакам Жозе Моуриньони трибунага равона қилди.

89 - Фил Жонс жароҳат олиб майдонда ётибди.

79 - Аввалига Рэшфорд, кейин Лукакунинг супер пасидан кейин Эррера жуда қулай вазиятда ноаниқ зарба берди.

78 - Зарбааа, Ромеунинг уриниши ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан думалаб ўтиб кетди.

73 - Де Хеа қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни баскетбол услубида ушлаб олди.

"Манчестер Юнайтед" логотипини баданига туширган мухлис.

67 - Зарбааа, Ромеунинг зарбасидан кейин деярли дарвозага кетаётган тўпни Феллайни боши билан қайтариб қолди.

66 - Зарбааа, Форстер жамоасини голдан қутқариб қолди.

63 - Хуан Мата ўрнига Андер Эррера тушди.

60 - Рэдмонднинг чап қанотдан узатган тўпини Лонг боши билан дарвозага ноаниқ йўллади.

56 - Редмонднинг чап қанотдан берган кучли ва аниқ зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

55 - МЮ футболчилари рақибга бир нечта ҳужум уюштиришга имкон беришди.

51 - Тадич хавфли вазиятга чиқиб борган эди, Жонс тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин эса Ромеу ноаниқ зарба берди.

Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи бўлим якунланди.

44 - МЮ футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишлари мумкин эди, ҳал қилувчи паллада аниқлик етишмади.

43 - Тадичга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Эшли Янг огоҳлантирилди.

38 - Шейн Лонг Феллайнининг оёғига тепгани учун огоҳлантирилди.

32 - Тўп билан муомала қилиш: 45 - 55 %

Лукаку ҳисобни очган вазият.

27 - Зарбааа, Рэшфорднинг жаримадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

20 - Гооооолллл, Лукакууу. Ромелу ўйинда ҳисобни очди. Эшли Янгнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳужумчи аввалига боши билан рақиб дарвозасига йўллади, тўпни Форстер қайтарди, қайтган тўпни эса Лукакунинг ўзи голга айлантирди. Бельгиялик ҳужумчи ўзининг Премьер-лигадаги 91-голини киритди.

Мхитарян тўп билан кетаётган Тадични таъқиб этмоқда.

10 - Рэдмонднинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

8 - Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини ҳам МЮ футболчилари амалга оширишди, самарасиз.

5 - Ўйиндаги биринчи аниқ зарбани Мхитарян чап оёғида берди, Форстер жойида.

- Учрашувга старт берилди.

- Жамоалар майдонда, ҳамма бош ҳакам Крейг Поусоннинг хуштагини кутмоқда.

Мухлислар ўйиндан 1 соат олдин.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика