Latest news

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  7 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

Лукаку фаолиятидаги энг муҳим мураббийлик нутқи ҳақида гапирди News

Лукаку фаолиятидаги энг муҳим мураббийлик нутқи ҳақида гапирди

“Интер” форварди Ромелу Лукаку жамоаси мураббийи Антонио Контенинг А Серия доирасида “Милан”га (4:2) қарши беллашувнинг танаффуси вақтида сўзлаган нутқи ҳақида гапирди.

Ўша беллашувда “Интер” биринчи бўлимдан сўнг “Милан”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган бўлишига қарамай, якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фаолиятидаги энг муҳим нутқ ҳақида

“Уни Конте сўзлаган эди. Ўшанда биз биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан ютқазаётгандик. У умуман бақирмади. У шунчаки бизга нима қилишимиз лозимлигини  ва қандай қилиб бўш зоналарни топишимизни айтди. Биз унинг барча айтганларини амалга оширдик. 

“Интер”даги фаолияти ҳақида

“Сан Сиро” тўла мухлислар қаршисида “Интер” таркибида майдонга тушиш ёқимли. Бундай ҳолатларни қадрига етаман, менга завқ бағишлайди. “Интер” сафидаги энг чиройли голим “Женоа” дарвозасига киритган иккинчи голим. Мен қўлимдан нималардир келишини исботлай олганман!”

АПЛдаги фаолияти ҳақида

“Очиғини айтишим керак, “Эвертон”даги фаолиятим давомида кўп нарсалар менга маъқул эди. “Челси” ва МЮ сафида тўп тепганда ҳам ёқимли хотиралар билан эсда қолган. Бу ерда бир жамоа менга Англияга қайтишимга ва севимли футболчиларимдан кўп нарсалар ўрганиш имконини берган бўлса, бошқа бир клуб яна бир қадам олға силжишга, ЕЧЛда тўп тепишга имкон берган”

А серия ва АПЛнинг фарқи ҳақида

Тактик нуқтаи назардан олиб қараганда ҳар ҳафта сени ҳақиқий синов ва машаққатли ўйин кутиб туради. АПЛда эса ўйин суръати жуда тез эди”, дея ўзининг Твиттердаги саҳифасида фикрларини билдириб ўтди Лукаку.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика