Latest news

00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  5

Лука Тони: “Ундан кўра юзма-юз кўришиб олишсин” News

Лука Тони: “Ундан кўра юзма-юз кўришиб олишсин”

Италиялик собиқ форвард Лука Тони Жоржо Кьеллини ва Марио Балотеллига маслаҳат берди.

“Китоб ёзаётганда ёки интервью бераётганингда қизиқ ва ёрқин сарлавҳа кераклигини жуда яхши тушунаман. Бироқ, шу билан бирга кимнидир хафа қилсанг, “жавоб”ини кутишга ҳам тайёр бўлишинг керак. Кьеллинининг Балотеллига қўйган айбловида кейин Марио жавоб бермасдан тура олмаслиги аниқ эди. Уларни айблаш ё оқлаш ниятида эмасман. Иккаласидан ҳам хатолик ўтгандир. Жоржо шундай ёзган экан, бу улар орасида нимадир бўлганини англатади. Лекин, бу каби вазиятларни ОАВга овоза қилмасдан юзма-юз ҳал қилса бўларди”, дейди Тони.

Кьеллини Балотеллини “ёмон одам” ва шерикларини ҳурмат қилмасликда айблаган. Шунингдек, у яна бир собиқ жамоадоши Фелипе Мелога “ёмонларнинг энг ёмони” ва “чириган олма” дея таъриф берди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика