Latest news

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Лука Чермель: "Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутмоқда" News

Лука Чермель: "Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутмоқда"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Машъал" (5:2) учрашувидан кейин жиззахликлар ҳимоячиси Лука Чермель фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Машъал"га қарши баҳсдан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Ўйин жуда қийин кечди. Чунки биз 120 дақиқа ўйнадик. Баҳс бошида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, шундан сўнг хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбордик. Айтайлик, жамоамиз баҳс тақдирини анча олдинроқ ҳал қилиб олсак бўларди. "Машъал" тезкор қарши ҳужумлар билан хавфли ҳаракат қилди. Умуман олгандв рақиб ҳам яхши жамоа, барча йигитларда имконият бўлиши билан ҳужумга ўтишди.

- Кубокнинг кейинги босқичида кимга қарши майдонга тушишни истардингиз?

- Биз рақиб танламаймиз. Чунки биз қолган жамоалар билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳаммаси ижобий натижа кўрсатиш учун майдонга тушади.

- Жамоанинг Ўзбекистон кубогида қандай мақсади бор?

- Биласизми, бизнинг жамоа ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўйган. Жумладан, кубокда ҳам мақсадимиз чемпионлик ҳисобланади. Аммо жамоамиз ОФК кубогида ҳам ғолибликни ният қилганмиз. Олдимизда 3 ҳафта ичида 7та муҳим баҳс бор. Қисқа вақт оралиғилида барқарор футбол кўрсатиш қийин, лекин биз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика