Latest news

23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  0 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

"Лужники" стадионидаги сенсация! News

"Лужники" стадионидаги сенсация!

Замонамиз футболчилари Жаҳон чемпиони бўлганларидан сўнг, кейинги турнирларда сезиларли даражада муваффақиятсизликка учрайди.

Балки ўзларига ортиқча ишониб юборганликлари бунга сабаб бўлар?! Масалан, Германиянинг кечаги  ўйини бунга яққол мисол бўла олади.

Ўйиндан аввал

Жаҳон чемпионати борган сари қизғин тус олмоқда. Натижалар эса ҳаммани ҳайратга солмоқда. Россия терма жамоаси Саудия Арабистонини 5:0 ҳисоби билан мағлуб этганди. Лекин, кеча Мексика термасининг Германия билан ўйини, агар бу мўжиза бўлмаса, у ҳолда бу қандайдир ақлбовар қилмайдиган ҳолатдаги учрашув бўла олди. Йоахим Лёв ва Хуан Карлос Осорио бир-бирини ўйин тактикаси билан ҳайрон қолдиролгани йўқ. Ҳар иккиси ҳам 4-2-3-1 схемасидан фойдаланди. Шундай бўлса-да, бир нарса бизни ўйлантириб қўйди: Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида, чап қанот ҳимоячиси Йонас Хектор майдонга тушолмаслиги ва Лёв унинг ўрнига Марвин Платтенхардтни тушуришини маълум қилди. Қайсидир маънода, Йоахимнинг бу қарори ўйин муваффақиятсиз якун топишига сабаб бўлди, дейишимиз мумкин.


Мексика: зичлик, прессинг, ҳужумкор ўйин

Мексика термаси фаворит жамоа билан бир вақтнинг ўзида ҳам жасорат, ҳам масъулият билан қандай ўйнаш мумкинлигини кеча намоён қилди. Ҳар икки жамоанинг стратегик ёндашуви ўхшаш эди: ҳужумкор ўйинчиларнинг мақсади рақиб дарвозаси ёнида бўш жойни топиш эди. Аммо бошланғич таркибда йирик ҳужумчилар йўқ эди. Мексика термасининг Хедир, Кроос ва Озилга нисбатан тутган прессинги натижасида Германия фақат ўнг қанотдан ҳаракатланди. «Л» учлиги немисларни ҳар тарафдан сиқувга олди ва улар асосан ҳужумда ўйнади. Тан олиш керакки, улар буни осон ва самарали бажаришди. Айниқса, Хавьер ё ҳимоячилар ортидан қувди, ёки қанот бўйлаб шерикларига тўп узатди. Шундай ҳолатлардан бири Лосано гол уришига сабаб бўлди.

Германия: ишонч, индивидуал омадсизликлар, "Б" режасининг йўқлиги

Германия жамоаси Мексика термасига бироз паст баҳо бергани унинг асосий муаммоси ҳисобланади. Немислар катта куч билан майдонга тушдилар. Бироқ, рақиб жамоа майдонини сифатли даражада эгаллай олмадилар.  Шунинг учун, мексикаликларнинг қарши ҳужумлари хавфли даражада тус олди. Хуан Карлос Осорионинг жамоаси рақибларидан фарқли ўлароқ, балансни сақлай олди. Эррера ва Гуардадо майдон марказида ажойиб ўйнаган бўлса, Хедира, Кроос ва Озил бунинг аксини бажарди. Дракслер ва Вернер эса олдиндаги бўш зоналарни топишга ҳаракат қилди. Лекин, майдоннинг ҳар томонини эгаллаб олган мексикаликлар туфайли, улар бунинг уддасидан чиқолмадилар. Платтенхардтнинг чап қанотдаги ноаниқлиги ҳам ўйинга мағлубият билан нуқта қўйилишига сабаб бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мураббийлар дуэли

Агар таблодаги ҳисоб Мексика фойдасига (1:0) ҳал бўлган бўлса, рақиб жамоадаги мураббийга нисбатан норозиликлар келиб чиқаётгани аниқ. Германия терма жамоаси кечаги учрашувни бемалол йирик натижадаги ҳисоб билан якунлаши мумкин эди. Афсуски… Немислар 35-дақиқада Чичаритонинг узатмаси билан йўлланган Лосанонинг голини ўтказиб юборди. Бу биринчи таймнинг ўзида Мексиканинг олтинчи ёки еттинчи хавфли ҳужумларидан бири эди. Лёв тинимсиз равишда Нойер томон келаётган ҳужумларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади. Иккинчи таймда немислар бор ташаббусни ўз қўлларига олган бўлсалар-да, мексикаликлар ҳимояни кучайтириб, тўпни ўтказиб юборганлари йўқ.

Бироқ, Германия терма жамоаси майдон марказида яхши ҳаракатланишни бошлаган заҳоти, Осорио майдондаги Эктор Эррерани "юқорироққа суриб", ўйинга Эдсон Альваресни туширди. Бироздан кейин колумбиялик мураббий "тажрибали" ўйинчилари орасига Рафаэль Маркесни юборди. Лёв эса фойдаси тегмаётган Хедира ва Платтенхардтни ўйиндан олди. Йоахим жамоасини кўпроқ ҳужум қилишга мажбурлади. Аммо у мексикаликлар жумбоғини тушунолмади, чоғи. Иккинчи таймда Германия термаси гол уриши мумкин эди. Лекин, жарима майдончасидаги узатмалар ва Крооснинг жуда қаттиқ зарбаси сабабли немислар ҳисобни тенглаштиролмади.


Германия билан ҳаммаси тамом дейишга шошилманг!


Кечаги мағлубият туфайли немислар чемпион бўлолмайди, дейишга шошманг. Бир эсланг, 2010 йилги чемпионатда испанлар Швейцария термаси билан бўлган ўйинни мағлкбият билан бошлашганди. Аммо, турнир сўнгида айнан улар ғолиб бўлганди. Шундай экан, "Лужники" стадионидаги муваффақиятсизлик сабаб, Германия турнирни омадсиз тарзда тамомлайди, дейиш қийин. Етакчи терма жамоалар футболчиларнинг бор имкониятини плей-оффда ишга солади. Бу таваккалчилик асосига қурилса-да, шу ишни қилаверадилар. Балки немисларнинг нияти ҳам шундай бўлгандир. Чунки улар Мексика термасига фақат ноаниқ ҳаракатлари сабаб ғалабани бой берди. Аммо олдинда гуруҳ босқичидаги 2та ўйин турибди: Швеция ва Жанубий Корея термаларига қарши баҳслар. Демак, биринчи турдаги хатоларни тўғрилаб, ғалаба қозонишга ҳали вақт ҳам, имкон ҳам етарли.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика