Latest news

14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  3 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  5 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  6 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  4

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди" News

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди", - деди Луисма Эрнандес.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.

- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.

- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.



- "Металлург" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?

- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.

- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?

- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.

- "Насаф"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда "Насаф"га омад тилайман.






Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика