Latest news

08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтингини эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  2 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  4 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  1 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  12 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди" News

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин руҳда ўтди, сабаби бугунги учрашув режадан ташқаридаги ҳолатлар билан бошлангани учун мағлубиятга учрадик деб айтсам, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, баъзи имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинга бўлган эътиборни сусайтирганимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Насаф" Суперлигада етакчи клублардан бири, улар Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўтган мавсумдан буён бу жамоани яқиндан биламан. Бугунги ўйинда карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баъзи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Бу ҳам мағлубиятга учраш омилларимиздан бири эди. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Дамир Темиров дисквалификация сабабли майдонга тушолмади. Унинг ўрнига таркибга киритилган Беҳрўз Шодмонов ҳам 20 дақиқа ўйнамасдан жароҳатини қайталаб олди. Ҳужумчи ортидаги футболчиларнинг йўқотилиши режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Бу ҳафта қийин бўлди, сабаби сариқ карточкалардан ташқари жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Керакли футболчиларнинг майдонда йўқлиги барибир таъсир ўтказди. Беҳрўз ҳам жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлди. 

- Бугун ёш футболчи Бектемир Абдуманнонов дебютини ўтказди. У қанчалик ишончи оқлади, кейинги ўйинларда ҳам унга имкон бериладими?

- Албатта, Бектемирга келгуси баҳсларда имкон берамиз. У Олмалиқдаги ўйинда майдонга туша олмаган бўлса-да, ёшлар лигасида самарали ҳаракат қилиб, гол уришга эришди. Абдуманнонов жуда меҳнаткаш ўйинчи. Унга албатта, имкон берилади", — деди бекободликлар устози.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика