Latest news

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  45 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" News

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Жамоамизни кўпроқ руҳий тарафдан тайёрлаш лозим эди. Охирги турда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунтирдик. Жароҳатланганлар кўплигига қарамасдан, мавжуд футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Руҳий тайёргарлигимиз яхшилиги ҳисобига ғалаба қозондик.

- Учрашувга тайёргарлик жараёнида кўпроқ нималарга аҳамият берилган?

- Бу жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олдим, лекин шунга қарамасдан, йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Асосий эътиборни ўз жамоамиз ўйинига қаратдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик.

- Ўйинни кузатиш давомида бутун-диққат эътиборингиз шу ўйинга қаратилганмиди ёки "Сурхон" – "Машъал" баҳси ҳақида ўйладингизми?

- Тўғрисини айтсам, у ўйинга умуман эътибор бермадим. Диққат-эътиборимизни фақат ўзимизнинг ўйинимизга қаратдик, буни йигитларга ҳам айтгандим.

- Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа

- Кубок финали фаворити қайси жамоа деб ўйлайсиз?

- Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйин бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади. 

- Испания ва Ўзбекистон футболида ўхшаш жиҳатлар борми? 

- Ҳозирча ҳақиқий испан футболи қанақа бўлиши мухлисларга кўрсатганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинчалик испан футболи қандай бўлишини "Металлург" билан намойиш қиламиз. Албатта, ўхшаш жиҳатлар бор. Бироқ ҳозир бизда натижа муҳимлиги учун шунга мос услубдан фойдаландик.

Футбол ўзига ишонган ва жасур инсонлар учун. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург" раҳбариятига, мухлисларига ва жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- "Металлург"ни Испаниядаги қайси жамоага қиёслаш мумкин?

- Ҳозирча "Атлетико Мадрид" (кулади). Чунки асосий урғу натижага қаратилган ва шунга мос услубда ўйнаяпмиз. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика