Latest news

02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  9 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  230 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ" News

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Вазиятлар кўп бўлган бўлса ҳам, якун дуранг натижа билан тугади.

- Испаниялик мураббийлар рақибни синчиклаб ўрганиб чиқадими? Бугун "Металлург" 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам мезбонларга бўш худуд қолдирмади. Рақибни қай даражада ўргандингиз ва кимдан хавф кутгандингиз?

- Ҳар қандай мураббий рақибни ўрганади. Биз ҳам “Бунёдкор"нинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Ҳужумкор жамоа, биз ўйин услубимизни шунга мослаб ташкил қилдик. 

- Жамоада ҳақиқий испанча футболни қачон кўришимиз мумкин? Бу жараён қийин кечаётгандек таасурот уйғотмоқда...

- Ўтган турда "Қизилқум" билан ўйнадик, шу баҳсни кўриб чиқишингизни тавсия қиламан. Бугун майдонда 10 киши бўлиб қолдик, шунга қарамай вазиятлар ярата олдик. Футболда фақат чиройли ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Вазиятлардан фойдаланишни ҳам билиш керак. Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди, иккинчи бўлим бошидаёқ бир футболчимиз четлатилди. Бир вазиятда пенальти бўлгандек кўринди, аммо бу холат кўриб чиқилмади. Бугун ғалаба учун иштиёқ билан ўйнадик.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Бир вазиятда уларга жиддий эътироз билдирдингиз?

- Умуман олганда яхши ҳакамлик бўлди. Ўйин шиддатли кечгани сабаб ҳар бир вазиятга эътибор қаратишларини истадим. Бир вазиятни инобатга олмаса қолган барча холатда ҳакамлар ўз ишларини яхши бажаришди. Ҳар бир ҳаракатларим ҳакамларга нисбатан ҳурмат юзасидан амалга оширилди. Ўйин якунида уларга қўл бериб миннатдорчилик билдирдим.

- "Металлург"га давралар оралиғида испаниялик футболчини олиб келиб жамоа ўйинини кучайтириш режада борми?

- Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. Жароҳатлар сабаб ўйинимиз озгина пасайди. Масалан тажрибали футболчи Фозил Мусаев жароҳат туфайли сафдан чиқди. Улар сафимизга тез орада қайтишади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика