Latest news

20:08ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  4 20:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  0 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  3 19:36"Андижон" — "Бунёдкор" 0:0 (Матнли транслация)  2 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11 12:00Лунин қарор қилди  2

Луисма Эрнандес: "Дарвозабонларнинг кўрсатаётган ўйинларидан мамнунман" News

Луисма Эрнандес: "Дарвозабонларнинг кўрсатаётган ўйинларидан мамнунман"

Суперлиганинг қоллирилган 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта ўйиннинг биринчи бўлимида назоратга эга бўлдик. Фақат иккинчи бўлимда индивидуал хатолар эвазига голлар қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

- Амалдаги чемпионга қарши қандай услубда ўйнашни режалаган эдингиз?

- Албатта "Пахтакор"га қарши биз ҳимоявий ва жипслашган холатдаги ўйин услубини режа қилган эдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, юқорида айтганимдек фойдалана билмадик. Баъзи вазиятларда қисқа узатмалар орқали ҳам ўйин ташкил этдик. 

"Пахтакор"га қарши ўйинда етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги яққол сезилди. Масалан, Алиқулов ва Отахоновлар майдонга туша олмаганликлари жамоамиз ўйинининг сифатли чиқмаганига сабаб бўлди. Бундан ташқари Фаррух Ибрагимов ҳам жароҳат олди, шу сабаб ўйин давомида ҳимоя чизиғимиз бир оз кучсиздек кўринди. Лекин "Пахтакор" ҳам Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири эканини унутмаслик керак. Улар бугун ўз ишларини аъло даражада бажаришди. 

Бугунги ўйиндан сўнг 2-3 кун дам оламиз. Кейин яна йиғинга киришиб трансферлар ойнаси вақтида таркибга янги футболчиларни жалб этиш устида ишлаймиз.

- Дарвозабоннинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Албатта, юқорида айтганимдек биринчи гол ноқулай вазиятда урилди. Иккинчи гол эса яққол ҳимоячиларнинг хатоси эвазига юзага келди. Умуман айтганда, дарвозабонларимиз кўрсатаётган ўйинлардан мамнунман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика