Latest news

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Луиш Нани: «Менинг жойим – асосий таркиб» News

Луиш Нани: «Менинг жойим – асосий таркиб»

Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган ярим ҳимоячи Луиш Нани «Валенсия» аъзосига айланди.

Хабарингиз бор, футболчи Алекс Фергюсон даврида «Манчестер Юнайтед»нинг етакчиларидан бири бўлганди. Яқинда The Guardian нашри мухбири билан бўлган суҳбатда Нани Манчестердаги даврларини эсга олди. Эсингизда бўлса, Дэвид Мойес келганидан сўнг у «Юнайтед»га кераксиз бўлиб қолганди.

Нани аввалига тушунмади. Мойес даврида, яъни 2013 йилнинг сентябрида португалиялик футболчи «Манчестер Юнайтед» билан янги беш йиллик шартнома имзолади. У жамоага 2007 йили «Спортинг»дан келиб қўшилганди. Жамоадаги олти йиллик фаолиятидан сўнг бу яхши совға эди. Аммо Мойес футболчига ўйнаш учун имкон бермади. Аниқроғи, деярли майдонга туширмади. 2013|2014 йиллар мавсумида у атиги етти марта асосий таркибдан жой олди.

- «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома тузишим ҳаётимдаги энг қувонч­ли воқеа бўлишини кутгандим. Аммо бунинг акси бўлиб чиқди, — дейди Луиш. - Бундай шартномаларни имзолангандан кейин сизга ишонишаётганини ҳис қиласиз. Амалда эса бунинг акси бўлди. Бунинг устига жароҳатлар. Бундан жуда азобланардим. Мойеснинг ўрнини Луи ван Гал эгаллаганидан сўнг вазият янада ёмонлашди. У менга агар қолишни истасам асосий таркиб учун курашишим, лекин биринчи, ҳаттоки, иккинчи қарори бўлмаслигимни айтди. Мен эса «йўқ» деб жавоб бердим. Бу жамоада кўп йиллар ўйнадим, керакли ўйинчи бўлдим. Шундан сўнг бир қарорга келишим керак эди. Мен ҳар доим асосий таркибда ўйнашни истайман.

Шу тариқа Нанининг Манчестердаги фаолияти якунланди. Умуман олганда, португалиялик футболчи мазкур жамоада бор имкониятларини ишга солмагандек ҳиссиётлар қолди. У Лиссабоннинг «Спортинг»и­га бир йилга ижарага бериб юборилди. 2015 йилнинг июлида эса «Фенербахче»га 4,25 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб юборилди. Англияда унинг Туркия чемпионатига йўл олишини ҳеч ким кутмаганди.

Лекин Нани курашни тўхтатмади. Шу ёзда у Истанбулдан Испания чемпионатига йўл олди. Яъни «Валенсия» футболчини 9 миллион евро эвазига сотиб олди. Примеранинг дастлабки турида «кўршапалаклар» дебютант «Лас Пальмас»га имкониятни бой беришди. Нани эса бу учрашувда иштирок эта олмади. Гап шундаки, у Туркия кубоги финалидан ўрин олган «Галатасарой»га қарши учрашувда ҳакам билан тортишгани учун қизил карточка олиб майдондан четлатилганди. Ана шу дисквалификация Испания чемпионатида кучга кирди.

Шу ўринда айтиш жоиз Англиянинг тўрт карра чемпиони ва Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланган Нани учун 2016 йилнинг ёзи муваффақиятли кечди. У «Стад де Франс» стадионида Евро-2016 мезбони Франция терма жамоасига қарши кечган қитъа чемпионатининг финалида энг яхшилардан бири бўлди. Ўша куни сардорлик вазифасини бажарган Луиш Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионига айланди. Умуман олганда, Нани Франциядаги турнирни ажойиб тарзда ўтказди. Учта гол урган футболчи яна бир голга ассистентлик қилди. Лекин финалда кутилмаган ҳолат юз берди. Бу Криштиану Роналду жароҳат олганидан сўнг юз берди. Португалияликлар етакчиси майдонни кўзида ёш билан тарк этди. Аммо майдонни тарк этаётиб «МЮ»даги собиқ жамоадоши Нанини топди ва унга сардорлик боғичини берди.

Бу Португалия футболи тарихидаги энг муҳим кун эди. Бунга қадар улар бирор марта ҳам йирик турнирда ғалаба қозонишмаганди. Финал ўйинининг 25-дақиқасидан бошлаб Нани сардор сифатида Рафаэль Геррейра, Ренату Санчес ва Жоао Мариу каби футболчиларга бошчилик қилди. Танқидчилар Нанининг етакчилик қила олмаслигини таъкидлашарди. Лекин айнан унинг сардорлигида Португалия терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Европа чемпиони бўлди.

- Криштиану майдонни тарк этганда қандайдир ғалаба туйғуси бўлди. Чунки у бизнинг сардоримиз, энг яхши ўйинчимиз. Лекин мен миямни бошқа нарсаларга ишлатишим керак эди. Ўз вазифамни бажардим ва сардор қилиши керак бўлган ишни қилдим.

Шунингдек, бу менинг фаолиятимдаги энг муваффақиятли кундир. Чунки бу юртимнинг муваффақиятидир. Ҳар бир футболчи ватани учун ниманидир ютишни истайди. Бу ғалабадан Португалия халқининг қувончини кўришнинг ўзи етарли. Биз танқидчиларга ажойиб тарзда жавоб қайтардик. Тўғри, гуруҳ бос­қичида учта дуранг қайд этдик. Лекин ҳал қилувчи ўйинларда ҳеч кимни аямадик.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика