Latest news

12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  0 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  2 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  8 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8

Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак" News

Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак"

Луис Суарес собиқ жамоадошлари Лео Мессининг АҚШ, Неймарнинг Саудия Арабистони чемпионатига йўл олгани ҳақида гапирди.

"Улар фаолиятининг турли хил босқичларида. Лео футболдан дам олиш учун АҚШга кетди. У ерда Европадаги каби талаблар йўқ. У тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Бироқ Лео нафақат вақт ўтказиш учун, балки, жамоасига кўпроқ ғалабалар тақдим қилиш учун ҳам кетди. Унда ғолиблик менталитети бор.

Неймар ҳақида гапирадиган бўлсам, дунёнинг 20-30 топ футболчилари Саудия Арабистонига йўл олгани унинг диққатини тортди. Балки бу жиҳат уни ўша ерларга етаклади. ПСЖдагиларга эса у керак бўлмай қолди. Шунингдек, молиявий шартлар ҳам бу ерда ўз ролини ўйнаб берди. Умуман олганда бундай футболчиларга пул унчалик ҳам муҳим роль ўйнамайди.

У барчасини ўйлаб кўрган. Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Ўз вақтида унинг "Барселона"дан кетишини ҳам ҳурмат қилганмиз. Кўрамиз, у жароҳатидан кейин қандай ҳолатда бўлади, ҳали ҳам дунёнинг энг зўрларидан бири эканлигини кўрсата оладими?", - деди "Гремио" ҳужумчиси.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика