Луис Энрике: "Албатта, Мбаппедек футболчининг ПСЖдан кетиши аламли"
24 sep 2024 13:35
News
Луис Энрике: "Албатта, Мбаппедек футболчининг ПСЖдан кетиши аламли"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике энг яхши тўпурари Килиан Мбаппени йўқотишни истамаганини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи ёзда Мадриднинг "Реал" клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.
"Килиан – ажойиб футболчи ва фантастик шаҳс. У каби ўзгача йигитни топиш мушкул. Такрорлайман, Мбаппе фантастик даражада. Килиан "Реал"га ўтиб кетаётганини кўриш ва уни жамоада сақлаб қола олмаслик, ачинарли албатта", – деди Энрике матбуот анжуманида.
Мбаппе Испания чемпионати жорий мавсумида 6 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 1 та голли узатма етказиб беришга улгурди. Декабрь ойида Мбаппе 26 ёшни қарши олади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments