Луи ван Гал "Вест Бромвич"га қарши ўйиндан олдин матбуот-анжуманида
02 may 2015 12:43
News
Луи ван Гал "Вест Бромвич"га қарши ўйиндан олдин матбуот-анжуманида
- Бундан олдинги матбуот-анжуманида "Вест Бромвич" мураббийи Тони Пьюлис сизнинг жамоангиз келаси мавсумда чемпионлик учун курашади деб айтди. Бу тўғрими?
- "Манчестер Юнайтед" маслаҳат кенгаши бу вазифани уддалашим учун 3 йил муддат беришган. Пьюлиснинг гаплари тўғри.
- Чемпионлик пойгасида келаси мавсум иштирок этишингизга ишончингиз комилми?
- Бу мавсум чемпионлик учун курашмаймиз, аммо иккинчи ўринни эгаллашимиз мумкин. "Челси" бошқа клублардан анча ўзиб кетган, лекин келаси мавсумда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин. Кейинги йил бизда умуман бошқа жамоа бўлади.
- Камчиликлар жуда кўп эмасми. Бу муаммоларни бир йил ичида ҳал бўлишига ишонасизми?
- Топ-клубларга қарши ўйинларимизни кўрдингиз. Улар билан деярли тенг ўйин кўрсатяпмиз.
- Жамоанинг камчиликларини йўқотиш учун кўпроқ қайси жиҳатга эътибор бермоқчисиз? Трансер ойнасида фаолликками, мураббийнинг футболчилар билан кўпроқ ишлашигами ёки футболчилар таҳлилигами?
- Бизга мувозанат керак. Бу ҳақида жуда кўп гапирганман. Бунга қўшимча равишда мавсум олди тайёргарлик ҳам муҳим. АҚШда иккита база бор, демак ўйинларга самолётда учмаймиз, автобусда борамиз. "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари менинг таклифларимни қабул қилишди. Тайёргарлик яхшироқ бўлади. Жорий мавсумни ёмон бошлаган эдик. Мусобақанинг биринчи учрашувларини ҳисобга олмасак, жамоа "Челси" билан деярли тенг очко йиғди. Аммо кейинги сафар мавсумни яхшироқ бошлаймиз. Ҳозир янги мавсумга тайёргарлик ҳақида ўйлаяпман. Бу йилдагидан кўра яхшироқ натижа қайд этишимиз лозим.
- Бу мавсумда сизга жароҳатлар ҳам ҳалақит қилди. Жароҳатлар сони 68та экан. Бу жуда кўпку. Яна бундай бўлмаслигига ишонасизми?
- Омадсизлигимизнинг бир нечта сабаби бор ва улар ичига футболчиларимизнинг жароҳати ҳам киради. Мавсумнинг иккинчи қисида жароҳатлар кам бўлди ва биз кўп очко тўплай олдик. Аммо бу натижани ҳам яхшиласа бўлади. Жароҳатлар - ишимизнинг бир қисми ҳисобланади. Футбол - бу кураш, кураш жароҳатларсиз бўлмайди.
- Сўнгги учрашувни таҳлил қилдингизми? "Эвертон"га қарши ўйин тасодиф бўлганини ва бу ҳол қайта такрорланмайди дея оласизми?
- Мен 25 йилдан ортиқ вақт давомида мураббий бўлиб ишлаяпман ва ўйиндан кейин ҳам бу воқеа биринчи марта бўлганини таъкидлаган эдим. Бунданда кўп мағлубиятларга эга мавсумларни кўрганман. Сени доимо рақиб билан солиштиришади. Сен ҳам улар каби бор кучинг билан ҳаракат қилишинг лозим. Акс ҳолда сен омадсизга айланасан. "Вест Бромвич"га қарши ўйинда бу такрорланмаслигига умид қиламан.
- Мураббий, сиз "Юнайтед"га ўйин бермайдиган, ҳимояда ҳаракат қиладиган жамоалардан хавфсирашингизни айтгансиз? Бу сиз учун муаммоми?
- Ҳа, бу доимо муаммо бўлиб келган. "Эвертон"га қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик. Ҳимоя ва ҳужумда футболчиларимиз ўз ўйинини кўрсатди. Ҳимояланадиган жамоа билан ўйинда тўпга 63% эгалик қилдик. Аммо футболчиларимиз орасидаги масофа ҳар доимгидан катта бўлди. Биз кўпроқ рақиб майдонида бўлдик ва бу нарса футболчиларимизнинг ўсганига яна бир исботдир. Шу руҳда давом этишимиз керак. "Эвертон" билан ўйинда ҳакам биринчи гол урилишидан олдин Валенсия йиқитилганда ўйинни тўхтатиши керак эди.
- Жаноб мураббий, Уэйн эртага ўйнай оладими? Бошқа жароҳатланганлар ҳам борми?
- Руни ўйнашга тайёр. Жароҳат биз ўйлаганимизданда енгилроқ экан. Шоу ва Эвансда жароҳат бор.
Comments