Лотар Маттеус: "Аргентина ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди"
15 jul 2014 22:33
News
Лотар Маттеус: "Аргентина ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди"
Аргентина финалда ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди. Германия эса энг ёмони учрашувини. Шунга қарамасдан бундестим чемпионликни нишонлади. Бу Германиянинг қандай кучга эканлигидан далолат беради. Сизлар мендан кўра яхши биласизлар, ўзининг энг яхши ўйинини ўказмасдан ҳам ғалаба қозониш бу ҳақиқий чемпионларга хос фазилат.
Мюллер ва унинг жамоадошлари мундиалда бир қатор қизиқарли ўйинларни мухлисларга тақдим этишди. Финалда эса асосий урғу натижага қаратилди. Футболчилар жуда қийин вазиятда ҳам ўзларини йўқотиб қўйишмади.
Хедира терма жамоа учун муҳим футболчилардан саналади. Унинг йўқотилиши ва яна Крамернинг жароҳати Лёвнинг режаларини бузиб юборди. Аммо Йоахим Лёвда ҳар доим ечим бўлганлиги сабабли, бу сафар ҳам терма жамоа устози ўзи истаган натижага эриша олди.
Comments