Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  16 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Лоран Косельни:«Франциядан кўра Англияда машҳурроқман» News

Лоран Косельни:«Франциядан кўра Англияда машҳурроқман»

«Арсенал» клуби ва Франция термаси ҳимоячиси Лоран Косельни L~Equipe Magazine наш­рига берган интервьюсида кўп нарсалар ҳақида гапириб ўтди.

Арсен Венгернинг франциялик ёш футболчиларга қизиқиши кўпчиликка маълум. Хусусан, 2009 йили «канонирлар»нинг унчалик таниқли бўлмаган Лоран Косельни учун 12 миллион евро тўлашгани футбол жамоатчилигини ажаблантирганди. Мана, орадан етти йил ўтгач, ўша сумма ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти. Шу ўринда айтиш жоиз, айни пайтда Европанинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланган Косельнига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

- Лоран, сизда бирорта ҳам татуировка йўқми?

- Йўқ.

- Гаражингизда нечта машина бор?


- Иккита. Бири меники, иккинчиси рафиқамники.

- Автомобилингизнинг маркаси қандай?


- «Мерседес-Бенц»

- 2014 йили сиз туғилиб ўсган шаҳар - Тюллдаги аккордеонлар ишлаб чиқарувчи Maugein компаниясига сармоя киритиб, банкротликдан қутқариб қолгандингиз. Айни пайтда ушбу муассасанинг ишлари қандай кетяпти?


- Ота-онам бу ҳақда мунтазам хабар бериб туришади. Ҳаммаси яхши. Ҳозирда бизнесимиз ўзини қоплашга яқин турибди. Лекин бу узоқ жараён. Астойдил изланяпмиз, янги жиҳозлар борасида иш олиб боряпмиз, қолаверса, маркетинг дегандек...

- Нима учун бу ишга қўл урдингиз?


- У ердагилар ота-онам билан учрашиб, вазиятни тушунтиришган. Компания инқироз ёқасида бўлган, сармояга муҳтож эди. Онам билан гаплашгач, шунга қарор қилдим. Бу компания деярли 100 йилдан буён мавжуд. Аккордеон - биз учун маданий рамз ҳисобланади. Ҳаттоки, Nuits de Nacre фестивали ҳам ўтказилади. Компанияни қутқариш керак эди. Ҳаётда омадим келган, пулим бор. Шу боис ҳам уларга ёрдам бердим.

- Ўзингиз киритган 600 минг евролик сармоя ҳақида билмасликларини истагандингиз. Лекин бунинг акси бўлди.


- Омма бундан хабар топиши шарт эмасди.

- Франция матбуоти сиз ҳақингизда кўп маълумотга эга эмас. Балки бунга Лига 1да тўлиқ мавсумни ўтказмаганингиз сабабдир?


- Эҳтимол, шундайдир. «ПСЖ» ёки «Марсель» каби клублардан фарқли ўлароқ, матбуот назаридан четда қоладиган «Лорьян»да тўп сурганман. У ердан эса Англияга йўл олдим. Лига 2 ёки «Лорьян»нинг ўйинларини кузатиб борадиганлар мени танишса керак, лекин кўпчилик яхши билмаслиги аниқ. Франциядан кўра, Англияда машҳурроқман.

- Арсен Венгер «Арсенал»даги 20 йиллик юбилейини нишонлаётганда, қўлга киритган совринлари эмас, балки ҳеч кимга таниш бўлмаган иқтидорларни катта футболга олиб келганидан фахрланишини айтиб ўтганди. У сизнинг номингизни ҳам тилга олганди...

- Франция термаси ва «Арсенал»да Венгер туфайли ўйнаяпман. Айнан у мени «Лорьян»дан сотиб олишга қарор қилган. Ўшанда Франция олий дивизионидаги биринчи мавсумимни ўтказаётгандим. Бутун умр Венгердан миннатдорман. Шу даражага етишимда унинг ҳиссаси катта.

- Лига 2да «Генгам» сафида ўйнагансиз, сўнгра ортга қадам ташлаб, Лига 3 вакили - «Тур»га ўтгансиз. Шундай кейингина «Лорьян» аъзоси бўлгансиз...


- Бунинг ҳам ўзига хос плюслари бор. Фаолияти ноодатий футболчи бир ўзим эмасман. Жиру, Вальбуэна ва бошқа кўплаб футболчилар ҳам менинг ҳолатимга тушишган. Биз барча қийинчиликларни енгиб ўтганмиз. Тинимсиз меҳнат қачондир рағбатлантирилишини яхши биламиз. Тўғри, балки шу даражага етишим учун кўп вақт керак бўлгандир. Аммо айни пайтда ҳар қандай ҳолатга тайёрман.

- Болалигингиз қандай ўтган?


- Отам ҳеч қачон бирор қарорга келишимга тўсқинлик қилмаган. Аксинча, ҳамиша ёрдам берган. Биз футбол руҳи билан яшардик. Мендан 10 ёш катта акам бор, у ҳаваскорлар сафида ўйнаган. Ҳозирда Коррезенинг «Аргентат» жамоасини бошқармоқда. Отам эса тўртинчи дивизионда тўп сурган, «Валансьенн», «Брив» ва «Тюль» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

- Боболарингиз Франция шимолидаги шахталарда ишлаган польшаликлар эканини унутмаганмисиз?


- Йўқ, гарчи Польшага боғланмаган бўлсамда, унутмаганман. Поляк тилини билмайман ва бу мамлакатга бир марта ташриф буюрганман, холос. Ўшанда «Арсенал» билан ўртоқлик учрашувига боргандик. Лекин Валансьенн яқинида туғилган отам аждодларимиз ҳақида гапириб берарди. Коррезега келган бобом билан кўп вақтимни ўтказганман. Уларнинг ҳаёти қийин бўлганини жуда яхши биламан. Ўйлашимча, бобом ҳозирги даражамга чиққанимни билса, қувонарди. У Лига 2да «Тур» сафида ўйнаётганимда оламдан ўтган.

- Ўсмирлик пайтингизда «Ланс»­нинг ёшлар жамоасида ўйнашни истамагансиз. Бунга сабаб нима?


- «Ланс»да болалар билан яхши ишлашади. Бироқ ўша пайтда у мен учун катта клуб эди. «Генгам»га кўпроқ мос келишимни ҳис қилганман. 16 ёшга тўлгандим. Ўзим кичик шаҳарда туғилганман, катта шаҳар урф-одатларига мослашишим қийин кечади, деб ҳисоблаганман.

- «Арсенал»да кўп йиллардан буён ўйнайсиз. Балки Франсуа Олланд каби Тюлдан Парижгача бўлган йўлни босиб ўтарсиз?


- Йўқ. Парижда ҳеч қачон яшамайман ва у ерда ўйнамайман. Фаолиятимни Англияда ёки собиқ жамоам «Лорьян»да якунламоқчиман. Келажагимни Париж жамоасида кўрмаяпман, чунки болалигимда «Марсел»­га мухлислик қилганман. Шу боис ҳам бу клубнинг азалий рақиби сафида ўйнай олмайман. Умуман, менга Париждан кўра

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика