Latest news

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  16 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Лоран Блан: "Жаҳон чемпиони нималигини жаҳон чемпиони бўлганлар яхши тушунади" News

Лоран Блан: "Жаҳон чемпиони нималигини жаҳон чемпиони бўлганлар яхши тушунади"

Бундан йигирма йил муқаддам Франция терма жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳали дунёга келмаганди.

ЖЧ-98 финали 12 июль куни ўтказилган бўлса, Мбаппе ўша йилнинг охирроғида - 20 декабрь куни туғилган.

Ўша мундиалда Франция терма жамоаси сардори сифатида Лоран Блан ҳаракат қилганди. Унинг Парагвайга қарши кечган 1/8 финал учрашувида "олтин гол"ни урганини ёши катта ишқибозлар яхши эслайди. Хорватия билан кечган ярим финал ўйинида эса у қизил карточка олиб майдонни тарк этган, шу боис ҳал қилувчи финални ўтказиб юборганди.

Лоран Блан футболчилик фаолиятига якун ясагач, мураббийлик ишига киришди. У профессионал мураббий сифатида  дастлаб "Бордо"ни бошқарган бўлса, 2010-2012 йиллар мобайнида Франция термасига устозлик қилди. 2013 йилдан 2016 йилгача эса ПСЖни бошқарди. Яқинда Франция терма жамоаси собиқ футболчиси ФИФА расмий сайтига интервью бериб, ЖЧ-98даги ғалабали онларни ёдга олди.

- Францияда ўтказилган 1998 йилги жаҳон чемпионатидан бери орадан 20 йил вақт ўтди. Учта сўз билан ифодаланганда ўша мусобақадан қандай хотиралар қолган?
- Учта сўзми? Биринчиси, меҳнат ва айтиш мумкинки, катта ҳажмдаги меҳнат. Биз мудиалга зўр иштиёқ билан ҳозирлик кўргандик. Айниқса жисмоний тайёргарлик устида кўп ишлаганмиз. Масалан, финал ўйинини ёдга олинг, биз Бразилиядан қанчалик кучли бўлганимизни кўрасиз.

Жисмоний ҳолати яхши жамоалар бундай турнирларда узоққа бора олишади. Иккинчиси, қувонч. Ўшанда бутун Франция бирлашганди, мухлислар ҳам хурсанд эди. Бир сўз билан айтганда, биз ҳаммага қувонч улашганмиз. Учинчиси эса ғалаба. Ғалабани ҳеч нима билан таққослаб бўлмайди. Ғалаба спортдаги энг муҳим омил. Ғолиблик учун кўп жамоалар курашади, лекин чемпион битта бўлади. Жаҳон чемпионатини ютиш қандай ҳиссиётларни тақдим этишини фақат жаҳон чемпиони бўлиб кўрган футболчиларгина билади.

- Сиз Парагвай билан кечган чорак финал ўйинида "олтин гол"ни киритгансиз. Мана шу ўйинни яна қандай эслайсиз?
- Гол ургунимча баҳс жуда қийин кечаётганди. Рақиб бизга анча жиддий қаршилик кўрсатгани эсимда. Парагвай билан кечган басҳ биз тўпни ўзимиз назорат қила олмаган мусобақадаги ягона учрашув ҳисобланади. Лекин якунда ғалабага эришганмиз ва шундан сўнг чемпион бўла олишимизни ҳис қилганмиз.

- Хорватияга қарши кечган ярим финалда сизга қизил карточка кўрсатилганди. Финални ўтказиб юборишдан қанчалик хафа бўлгансиз?
- Мен буни 20 йил олдин ҳам айтганман ва ҳозир ҳам қайтаришга тайёрман: ўшанда хато қилганман. Биз шундоқ ҳам жарима тўпи тепиш имконини қўлга киритгандик, лекин нимадир бўлди-ю, бориб Славен Биличнинг юзига мушт туширдим. Ҳакам эса мени четлатди. Нима ҳам дердим, бу ҳам ўйиннинг бир қисми. Эсингизда бўлса, биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётгандик. Ўша жаҳон чемпионатида биз биринчи бўлиб айнан Хорватиядан гол ўтказганмиз. Шунга қарамай, кейинчалик ҳисобни тенглаштирдик ва ҳатто иккинчи голни ҳам урганмиз.

- Ҳозирги Франция терма жамоасида ҳужум чизиғи анча кучли. 1998 йилги жамоада эса ҳимоя кучли эди, тўғрими?
- Ҳа, шундай. Аммо ҳужум чизиғинг кучли бўлиши ҳар доим яхши. Чунки футбол ўйнашдан мақсад гол уриб ғалаба қозонишдир. Лекин бу ўринда ҳимояни ҳам унутмаслик керак. Чунки баъзи ўйинларда гол ўтказгандан кейин ҳисобни тенглаштириш жуда қийин кечади.

- Франциянинг ҳозирги авлоди яна жаҳон чемпионатини ютишга қодирми?
- Футболчиларда иқтидор бор. Қолаверса, ҳужумда бошқаларга нисбатан кучлимиз. Аммо аксар ўйинчилар ҳали пишиб етилмаган ва кўпчилиги ёш. Иштиёқ эса кучли ва бу ҳам муҳим омил касб этади. Агар тажриба билан ёшни мувофиқлаштира олсак, бемалол бу жамоадан катта натижаларни кутамиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Лекин шуни унутмайликки, бу йилги ЖЧда фаворитлар етарлича.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика