Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Лопетегининг агенти: "Ҳеч қандай суд жараёни бўлмаяпти" News

Лопетегининг агенти: "Ҳеч қандай суд жараёни бўлмаяпти"

"Реал" собиқ бош мураббийи Хулен Лопетегининг агенти Карлос Бусеро ўз "твиттери"да мутахассис ҳеч ким билан судлашмаётганини эълон қилди.

Олдинроқ, испаниялик мутахассис собиқ клуби билан судлашаётгани, Лопетеги "Реал"дан шартнома бекор қилингани учун 28 млн. евро - уч йиллик маошини талаб қилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

"Реал" билан шартномани бекор қилишга 5 дақиқа вақт кетди ва иккала томон илиқ муносабатларни сақлаб қолди. Барча шартлар битимда ёзилган ва ҳеч қандай суд жараёни бўлаётгани йўқ" - деб ёзди Бусеро.

"Реал" 2018 йилнинг октябрида мутахассис билан келишувни бекор қилган эди. Мутахассис Мадрид клубида бор-йўғи 4 ой ишлади. Жамоа унинг қўл остида 17 йил ичида илк марта ЛаЛига турнир жадвалида саккизинчи ўриндан пастга тушди ва "Реал"даги сўнгги ўйинида "Барселона"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика