Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  8 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

"Локомотив"нинг янги футболчиларни таништирди News

"Локомотив"нинг янги футболчиларни таништирди

Бугун “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Тадбир бир неча қисмдан иборат бўлди. Дастлаб клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ва клуб вице-президенти Зокир Сейдуллаев ўз фикрларини билдиришди.

Вадим Абрамов: “Янги мавсумга тайёргарлик яхши бўлди. Футболчилар бир ой давомида мен билан шуғулланишди. Тўғри йиғиннинг сўнгги кунларида термага ўйинчилар чақирилгани боис уларсиз тайёргарлик кўрдик”.  


- Мазкур лавозимга тайёрланиш жараёни ва футболга қизиқишингиз қай тарзда эканлигини айтиб берсангиз...
Зокир Сейдуллаев: Мен 14 йилдан бери темирйўл соҳасида фаолият олиб боряпман. 2013 йилнинг октябрь ойидан бошлаб клубда ишлаяпман. Спортга қизиқишим ўртача. Жорий мавсум клуб олдига Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониб, ОЧЛга тўғридан-тўғри чиқишни таъминлаш. Бу борада биз шароитларни 100% тайёрлаб беришга тайёрмиз.

- "Локомотив" жорий мавсум олий лигани "ТТЗ" стадионида ўтказадими?
Зокир Сейдуллаев: Бугунгни кундат келиб иккита стадионни тайёрлаганмиз. Шу билан бирга "Дўстлик" стадиони ўринбосарларимиз учун муҳайё қилинга. Бу стадион ҳам аъло даражада турибди.


Шундан сўнг журналистлар футболчиларга саволлар беришди.

Темур Жўраевга савол:
- Нестеров билан яна рақобатлашишга тўғри келади, бунга нима дейсиз?
- Игнат билан ўзимни яхши ҳис қиламан. У билан рақобатлашиш қизиқарли бўлади.

Шу саволга Нестеровнинг жавоби:
- Тимур билан "Пахтакор"да кўп мавсумни ўтказдим. Бирга битта хонада истиқомат қилар эдик. У билан "Локомотив"ни янги чўққиларга чиқишини истаймиз.

Андрей Кожакарь: Ўзбекистонни топ клубларидан бирига ўтдим. Ўзбекистон чемпионати қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.

Фоиз Мусаевга савол:
- Хориждан қайтиш, орқага ташланган қадамми?

- Аксинча, мен аввалги жамоамдан кўра кучлироқ жамоага келдим.

Лутфулла Тўраевга савол:
- Шу кунга қадар 13 рақамда тўп тепиб келар эдингиз, "Локомотив"да 88-рақамни танлашингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳақиқатдан ҳам бунгача фақат 13-рақамда тўп тепган эдим. Фаолиятимда кичик ўзгариш қилишни истадим.

Сардор Мирзаевга савол:
- Шу кунга қадар "Нефтчи"ни асосий таркиб аъзоси бўлгансиз. Аммо негадир сизни "Локомотив" асосий таркибида кўрмаяпмиз. Бу рақобат билан боғлиқми?

- "Нефтчи" билан "Локомотив" ўртасидаги фарқ катта. Бугун "Локомотив" сафида энг кучли футболчилар жам бўлишган. Умид қиламан, бу жамоанинг ҳам асосий таркибидан жой оламан.

Игнатий Нестеровга савол:
- Биз сизни "Локомотив"га ўтишингизга ишонмаган эдик.

- Бош мураббийимиз жамоада қолишимни истади. Аммо клуб раҳбарияти билан тушунмовчиликлар бўлди. Бу орада "Локомотив" мен билан алоқага чиқди.


Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика