Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

"Локомотив"нинг янги футболчилари қайси рақамларда ўйнашади? News

"Локомотив"нинг янги футболчилари қайси рақамларда ўйнашади?

20 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби 2016 йилги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

“Темирйўлчилар” 4 нафар янги футболчини ўз сафларига кўшиб олишди. Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик сардори Сервер Жепаров 6 йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди. Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпионатларидан тўп тепган ярим ҳимоячи “Локомотив” сафида 8-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.

Охирги йилларни “Пахтакор” сафида ўтказган Кахи Махарадзе ҳам 2016 йилги мавсумни “Локо”да бошлайди. Грузиялик футболчи Ўзбекистонга келганида дастлаб “Локомотив” таркибида ўйнаганини кўпчилик яхши эсласа керак. Футболчи “темирйўлчилар” таркибида 5-рақамда ўйнайди.

Малайзия лигасида фаолият олиб борган Садриддин Абдуллаев ҳам “Локомотив” учун бегона эмас. Хорижга йўл олишдан аввал футболчи айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячига 7-рақамли футболга топширилди.

“Машъал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Шерзод Файзиев бу йилдан эътиборан “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли ҳимоячи Тошкент клуби сафида 37-рақамда ўйнайдиган бўлди.

“Локомотив” сафини қишда Шавкат Муллажонов, Иброҳим Раҳимов, Лутфулла Тўраев ва Дилшод Раҳматуллаев тарк этишди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика